UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0

11 окт 13:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чимаев билан жангда Костанинг ўрнини эгаллашга рози жангчи топилди

Бир неча соат аввал UFC президенти Дана Уайт Пауло Костанинг жароҳати сабаб Хамзат Чимаевга қарши кечиши керак бўлган жанг бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтганди.

Ўрта вазн тоифасида рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган Роман Долидзе жарроҳлик столига ётиши кутилаётган Пауло Костани алмаштиришга тайёр эканини маълум қилди. 

"Хамзат? UFC 294", - дея ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мурожаат қолдирган Долидзе.

21 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтказиладиган UFC 294 турнири доирасидаги Чимаев - Коста жанги бекор қилиниш арафасида турибди. Аслида бразилиялик аралаш яккакураш устаси жароҳати сабаб бу жангни уч ҳафта кейингига сурган эди. Энди яна унинг айби билан жанг бекор бўлишга яқин.  

Маълумотларга қараганда, Хамзат билан жанг қилиш учун Марвин Ветторига ҳам таклиф юборилган. Лекин италиялик жангчи бу таклифга рад жавобини берган. 35 ёшли Роман Долидзе шу йилнинг март ойида айнан Ветторига очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб. ўзининг тўртта ғалабадан иборат сериясига барҳам берганди. Грузиялик навбатдаги жангини 2 декабрь куни Миннеаполисда рейтингнинг тўртинчи поғонасидан жой олган америкалик Жаред Каннонирга қарши ўтказиши керак. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг