26 сен 19:02
Янгиликлар
Бокс/ММА

Чимаев Масвидални октагонга чорлади
UFC жангчиси Хамзат Чимаев Хорхе Масвидалга қарши жанг қилиш истаги борлигини маълум қилди.
“Масвидал Диасга қарши жанг қилмоқчи. Лекин уларнинг жанги амалга ошмайдиган бўлса, мен у билан жанг қилмоқчиман”,-деди Хамзат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хамзатнинг навбатдаги рақиби бўлиши кутилган Демиан Майя унга қарши жанг қилишдан бош тортган. Масвидал эса сўнгги бор Камару Усманга қарши жанг қилиб, очколар бўйича имкониятни бой берган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар