UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Нажмиддин Қосимхожиев ва Марат Мавлонов Рим Гран-присида бронза медалларига эга чиқишди 0 19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0

08 май 12:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чимаев Шон Стриклендга қарши жангда фаолиятидаги энг катта гонорарни олади

Шон Стрикленд билан адоватга қарамай, Хамзат Чимаев америкалик томонидан жангнинг авж олиши унга фаолиятидаги энг катта гонорарни таъминлаганини тан олди.

"У менга ёқади. Унга қанча тўлашларини билмайман, лекин менга бу жанг учун жуда яхши ҳақ тўлашади. Энг муҳими шу. Мен ҳеч қачон бунчалик кўп пул топмаганман. Бу ажойиб, шундай эмасми?", - деди "Борз" Ньюаркда журналистлар билан бўлган суҳбатда.

Ташкилот аллақачон матбуот анжумани ва расмий вазн ўлчаш маросимигача ўрта вазнлиларни бир-биридан иложи борича узоқроқ сақлаш учун мисли кўрилмаган чораларни амалга оширди.

"Менимча, уни бошқа меҳмонхонага жойлаштиришган. Мен бу йигитни топишга ҳаракат қилдим - гарчи бу унчалик шахсий бўлмаса-да, у жуда кўп гапиради. Умуман олганда, қандайдир тўқнашув бўлиши мумкин деб ўйламайман, чунки улар менга бу йигитни кўришга имкон беришмаяпти", - дея қўшимча қилди Хамзат.

Шунингдек, Чимаев жангдан кейин ҳамма гина-кудратларни эсдан чиқариб, Стрикленднинг қўлини сиқиб қўйишга тайёрми, деган саволга жавоб берди.

"Жангдан кейин унинг қўлини сиқаманми, йўқми, нима фарқи бор? Мен уни дўппослайман ва эҳтимол, бошқа ҳеч қачон кўрмасман. Мен калтаклаган қолган 15 йигитни бошқа ҳеч қачон кўрмадим. Унинг ҳаёти билан ишим йўқ. У мени қизиқтирмайди", - дея тушунтирди ўрта вазн тоифасидаги UFC чемпиони.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг