UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

21 июл 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чимаевнинг мураббийи: "Америкаликлар Кавказ йигитларига қарши жанг қилишни исташмайди"

Швециялик Хамзат Чимаевнинг мураббийи Азамат Дугулубгов АҚШда кавказлик жангчиларнинг муаммоси ҳақида гапирди.

"Шов-шув бироз пасайди, лекин биз ҳали ҳам брендни сақлаб қоляпмиз. Жангчилар Кавказ йигитларига қарши октагонга чиқишни исташмайди. Бу йигитларга минтақавий ташкилотларда рақиб топиш жуда қийин. Кўпчилик жангчи қаердан эканлигини билиб рад жавобини беради. Янги авлод жангчилари ўзларининг рекордларини қадрлашади ва таваккал қилишни хоҳлашмайди. Ҳамма жангга ғалабага ишонч билан чиқишни истайди.

Мен Штатларга келганимда, дастлабки икки йил деярли ҳар ҳафта кикбоксинг, грэпплинг ва кураш бўйича мусобақаларда қатнашардим. Бу тўғри эди, мусобақа машғулот жараёнига ўхшарди. Мағлуб бўлсанг ҳам ҳаммаси жойида эди. Заиф томонларимизни билиб, шунинг устида машқ қилар эдик. Ҳозирги авлод эса ютқазишдан қўрқади. Ҳамма жойда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва сенинг видеоларингни ҳамма кўриши мумкин. 

Улар ҳаваскор пайтида ўсиш учун барча вариантларни — сабмишен, ғалаба, мағлубият, нокдаун ва ҳоказоларни бошдан кечиришлари керак эканлигини тушунишмайди. Шундагина улар профессионал бўлганида, уларни ҳеч нарса ҳайратда қолдира олмайди. Улар аллақачон ҳар томонлама тажрибага эга бўлади", - деди Дугулубгов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг