UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0 16:14Арман Царукян Александр Волкановски билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:30Камару Усман Ислам Махачевнинг жангдан бош тортиши бўйича қарорини қўллаб-қувватлади 0 14:59Элит ОЧЛ. "Пахтакор" уйда, "Нефтчи" меҳмонда ўйнайди 0 14:45Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди 0 14:28Конор Макгрегор: "Ҳатто ҳаракат қилмасдан ҳам ҳаммадан устунман!" 0 13:57Хамзат Чимаев бир ўлиб тирилган яккакураш устасига қарши жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:26UFC 335: Оливейра — Лопез турнири учун расмий постер эълон қилинди + ФОТО 0 12:55Беҳруз Каримов иштирок этган ўйинда “Лугано” стадионида тарихий натижа қайд этилди 0 12:24Бектемирга "хўп" деган Мунгиа Зонга қарши ўтказган жанги ҳақида гапирди 0 11:43IV Ёзги Ёшлар Олимпиадасида дзюдо баҳслари старт олди 0

13 фев 21:50
Янгиликлар

Бошқалар

Чимёнда эко-сайёҳлик спорт фестивали ўтказилмоқда + ФОТО

Теглар :  Чимён
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан 12-14 февраль кунлари Тошкент вилояти Чимён қишлоғида "Чимён-Эхо-2021" ва "Чимган экстрим-2021" қишки экстремал спорт турлари фестивали ўтказилмоқда.

Айни пайтда мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ҳамда йирик ташкилотларнинг спорт тарғиботчилари, шунингдек 20 нафардан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари Чимёндаги "Ёшлар оромгоҳи"да бўлиб туришибди.

Бугун, 13 февраль куни баскетбол, волейбол, бадминтон ва мини-футбол каби спорт турларидан мусобақалар ташкил этилди. Унда ташкилотларнинг спорт тарғиботчилари, шунингдек ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди. Бундан ташқари, кун давомида махсус ўқув-семинар ҳам бўлиб ўтди ва унда тарғиботчилар учун ўз ташкилотларида спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича тушунтиришлар бериб борилди. 


"Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад Муҳтарам юртбошимизнинг "Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор ижроларини таъминлашга қаратилган. 


Ушбу фестивалимизда Республикамизнинг вазирлик ва йирик ташкилотларида фаолият олиб бораётган спорт тарғиботчилари, қолаверса ОАВ ходимлари иштирок этишмоқда. Фестиваль давомида бир неча йўналишда мусобақалар ўтказилади ва муваффақиятли иштирок этган ҳаваскор спортчиларга эсдалик совғалари тақдим этилади", - деди ушбу фестиваль ташкилотчиларидан бири Умид Ражабов.


"Мазкур фестивалда нафақат ташкилотларнинг спорт тарғиботчилари, балки оммавий ахборот воситалари ходимларининг спортчи сифатида иштирок этаётганликлари қувонарли ҳол. Зеро ОАВ ходимлари ҳам аслида спорт тарғиботчилари ҳисобланишади. Юртимизда фаолият олиб бораётган ОАВ ходимлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ҳозирда "Ёшлар оромгоҳи"га келишган. Улар фестиваль тафсилотларини ёритиш билан бир қаторда, ўзлари ҳам мусобақаларда фаоллик кўрсатишмоқда", - деди вазирлик матбуот хизмати раҳбари Отабек Эшмаматов.

Эртага дастур бўйича қишки спорт турларига бағишланган тадбирлар ташкил этилади.

Азиз Тўхтамуродов

Фото: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг