UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

22 ноя 13:13
Янгиликлар

Тадбирлар, Футбол

Чирчиқ педагогика институтида “Институт кубоги” ўтказилди ФОТОГАЛЕЕЯ

Чирчиқ давлат педагогика институтининг футбол майдонида мини-футбол бўйича “Институт кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили муносабати билан шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5368-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган бундай спорт беллашувлариталаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни янада кенг оммалаштириш, спорт турлари бўйича институт терма жамоаларига муносиб номзодларни аниқлашдан иборат.

Мини-футбол бўйича ўтказилган мазкур “Институт кубоги” мусобақаси ҳам талаба-ёшларнинг спортга, хусусан, футболга бўлган қизиқиш ва интилишини кучайтиришида, ғалабага бўлган иштиёқнинг ошишида хизмат қилиши тайин.

Уч кун давом этган муросасиз беллашувларнинг якуний натижасига кўра, “Жисмоний маданият” йўналишида таҳсил олаётган талаба-спортчилар фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. 

Иккинчи ўрин “Информатика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши талабаларига насиб этган бўлса, учинчи ўринни “Педагогика ва психология” таълим йўналиши жамоаси эгаллади. 

Белашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндор жамоалар диплом, эсдалик совғалари ва Кубок билан мукофотланишди. 

Телман ОЧИЛОВ, “Жисмоний маданият” кафедраси мудири: 

- Албатта, бундай спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этишимиздан кўзланган мақсад - талабаларимизни спортга ошно этиш, спорт турларида истеъдодли йигит-қизларимизни эрта аниқлаб, терма жамоаларимизга жалб этиш ва олий ўқув юртлари ўртасида ўтказиладиган турли беллашувларда кучлилар қаторидан жой олиш. 

Институтмиз ректори Ғофиржон Муҳамедов раҳбарлигида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш борасида дастур-режа ва вазифалар белгиланган ва шу асосида спорт тадбирлари, турли мусобақлар ўтказиш йўлга қўйилган. Азиз Шадиев, Абдуҳаким Жумев, Фарҳод Нурматов, Фозил Атабеков каби “Жисмоний маданият” кафедрасининг тажрибали ўқитувчиларимизнинг мақсади ҳам институтимизнинг спортдаги салоҳиятини юқори даражага кўтариш йўлида доим изланишда.   

Алишер СУЛТОНОВ, Чирчиқ давлат педагогика институти “Жисмоний маданият” кафедраси ўқитувчиси. 

Жорий йил сенятбрь ойида биринчи босқич талабаларимиз ўртасида спартакиадани ўтказилиши, ўқитувчи-мураббийлар ўртасида ўтаётган спорт беллашувлари, ҳар ойда бир марта йўналишлараро спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилиши, талабаларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун волейбол, мини-футбол, стол тенниси, шахмат-шашка, қўл тўпи, кураш сингари спорт тўгаракларининг йўлга қўйилганлиги, эрталабки бадантарбия машқларининг тобора оммалашаётгани – буларнинг барчаси соғлом турмуш тарзининг тарғиботига киради, деб ўйлайман. Зеро, соғлом турмуш тарзи – саломатлик гарови, маънавий баркамоллик намунаси эканлиги аллақачон исботланган. 

Илҳом РАҲМОНОВ ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг