UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09WTA рейтинги янгиланди. Раҳимова яна Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси, қозоғистонлик теннисчи эса дунёнинг! 0 10:38Царукян: "Агар Руффига ютқазсам, чемпионлик жангини бошқа ҳеч қачон кўрмайман" 0 10:07Manchester is blue: "Манчестер Сити" бир киши кам бўлиб "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди + ВИДЕО 0 09:36ХАНЧЖОУ-2022: 71 та медаль ортидаги рақамлар ва Ўзбекистоннинг спортдаги янги харитаси. Хитойда қандай тарих ёзган эдик? (Мутолаа учун) 0 09:05Гарcия - Бенн жанги чипталардан 8 млн доллардан ортиқ даромад келтирди 0 08:34Ислам Махачев: "Жонс допинг билан қўлга тушган – унинг серияси ҳақиқий эмас!" 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди + ВИДЕО 0 07:32US Open 2026. 5 500 000 $ учун кечган эркаклар ўртасидаги баҳсларда чемпион аниқланди 0 07:01Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги жамоа шоҳсупада, Магнус чемпион бўла олмади! (+ФОТО) 0 19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0

02 дек 08:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чисора Тайсон Фьюри билан трилогияда ҳакамларнинг адолатли бўлишига умид қилмоқда

Британиялик 38 ёшли Дерек Чисора ҳамюрти Тайсон Фюрига қарши ўтказган иккинчи жангидан бери анча вақт ўтгани ҳамда трилогия олдидан вазият ўзгарганини айтди.

2014 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган реванш жангида Чисора техник нокаут билан мағлуб бўлган эди. Аммо, Фьюрининг ўзи жароҳатлар туфайли аввалгидек бокс билан шуғуллана олмаганини тан олди.

"У билан охирги марта жанг қилганимда у яхшироқ деб ўйлаган эдим. Ҳозир мен ундан яхшироқман. Ўтган сафар у кучлироқ эди. Тайсон яхши боксчи, бунга қарши чиқмайман. Агар у аҳмоқлик қилмаса, ўз ишини яхши бажаради. Лекин мен ҳам ўз ишимнинг устасиман", - деди Чисора.

Шунингдек, Чисора бу жангда ҳакамлар 2020 йилда Александр Усикка қарши жангдан кўра унга нисбатан адолатлироқ бўлишига умид билдирди.

"Тўғрисини айтсам, Усикка қарши жангда ғалаба қозонган эдим. Мен уни нокдаун ҳолатига туширгандим, лекин у ҳисобга олинмади. Шунчаки, 3 декабрь куни ҳалол ҳакамлар бўлади деб умид қиламан. Мен шунчаки одамларни ҳалол бўлишини хоҳлайман. Шунинг учун ҳаммаси адолатли бўлишини истайман", - дея қўшимча қилди Чисора.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг