UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0

22 авг 11:16
Янгиликлар

Теннис

Чорич - Цинциннати "Мастерс" ғолиби!

АҚШнинг Цинцинатти шаҳрида ўтказилган теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.

Мусобақа бош соврини дунёнинг 152-ракеткасига насиб этди. Хорватиялик Борна Чорич финал учрашувида дунёнинг 7-ракеткаси бўлиб турган грециялик Стефанос Циципасни 7/6(0), 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Теннисчилар ўртасидаги ўзаро учрашувда Чорич ҳисобда олдинга чиқди - 2:1. 

Икки дақиқаси кам 2 соат давом этган баҳсда Чорич 7, Циципас 6 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Борнада 2, Стефаносда 4 тани ташкил қилди. Western & Southern Open турниридаги ғалаба Чоричга 1000 рейтинг очкоси ҳамда 970,020 доллар мукофот пули келтирди. 

Хорватиялик теннисчи фаолиятида илк бор "Мастерс" турнири бош совринини қўлга киритди. Шунингдек, у рейтинги энг паст "Мастерс" чемпионига ҳам айланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг