13 авг 19:58
Янгиликлар
Кудерметова Cincinnati Open саралаши финалига йўл олди
Нуфузли мусобақанинг саралаш баҳсларида Ўзбекистоннинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова ҳам иштирок этяпти. Вакиламиз саралашнинг 1/2 финалида АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Кэрол Ян Су Лига қарши мураккаб учрашув ўтказди. Икки соату 9 дақиқа давом этган баҳсда Полина 6/4, 6/7(5), 6/4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Таққослаш учун, Кудерметова айни пайтда WTA рейтингида 103, Ли 165-ўринни эгаллаб турибди. Ҳар икки теннисчи 4 тадан эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар мезбон спортчида кўпроқ бўлди - 3 га 2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Бугун бироздан сўнги Кудерметова асосий тўрга йўлланма берувчи финал баҳсида дунёнинг 96-ракеткаси хитойлик Ван Сиюйга қарши кортга чиқади.

Фикрлар