UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Ўзбекистон 7 нафар боксчи билан Жаҳон кубоги финалига етиб келди 0 18:25Ислам Махачев: "Эверестга чиқиш? У ерда намоз ўқишнинг имкони борми?" 0 17:53Царукян Адесаньяга "ответ" қилди: "Ичкиликдан кўра стрим қилиш яхшироқ" 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев: "Яна катта жанг таклиф қилишди, мен эса..." 0 16:56Мбаппе шарафига номланган тилла балиқ ЖЧнинг 10 та ўйини ғолибини топди 0 16:24Разамбек Жамаловнинг RAF Лигасидаги илк рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 15:50Мейвезер - Замбидис жанги барбод бўлиш хавфи остида қолди 0 15:19Махачевдан умид қилган Пратес кейинги жанг учун шартнома олди 0 14:48Монтелла Туркиянинг ЖЧ-2026`дан чиқиб кетгани ҳақида: "Мамлакатнинг умидлари катта эди – афсусдаман" 0 14:22Руслан Чагаев Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026`даги дебютига муносабат билдирди 0 13:53Спорт миллатни улуғлайди. Олимпия умидлари орамизда 0 13:20Турки Ал аш-Шайх "бокс инқилоби"ни режалаштирмоқда 0 12:46Португалияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:08Жаҳон кубогининг 1/2 финалига энг кўп иштирокчи Ўзбекистондан етиб келди! 0 11:34Асосий тўқнашуви Темировнинг вазнидаги даъвогарлик жанги бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0

07 ноя 19:58
Янгиликлар

Гимнастика, Токио-2020

Чусовитина Токио Олимпиадасига тузган режаси ва фаолиятидаги янгиликлари билан ўртоқлашди

Ўтган ой Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати афсонавий спортчимиз Оксана Чусовитина учун тарихий мусобақа бўлиб қолди.

Боиси ушбу турнир орқали ҳамюртимиз ўз фаолиятида саккизинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлди. Таъкидлаш жоиз, гимнастикачимиз бунгача ҳам ўз натижалари билан ҳали фаолиятини якунламасдан туриб “Гиннеснинг рекордлари” китоби ва “Халқаро гимнастика шон-шараф зали”га ўз номини ёздириб қўйди. Спортчимиз айни пайтда Олимпия ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборган бўлсада, биз билан суҳбат учун вақт ажрата олди. 

– Аввало, сизни яна бир Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритганингиз билан самимий муборакбод этамиз. Бу мамлакатимиз спорти учун ҳам жуда катта ютуқдир. Токио-2020 сиз учун саккизинчи Олимпиада бўлади.
– Раҳмат сизга, бу мен учун ёқимли. Токиода мен бор маҳоратимни ишга солишга ҳаракат қиламан.

– Штутгартда қандай йўналиш бўйича лицензия олдингиз?
– Лицензия қўлга киритиш осон бўлгани йўқ, албатта. Мен мусобақада кўп кураш йўналиши бўйича кўрсатган натижам эвазига йўлланма олдим. Бундан ташқари таяниб сакраш бўйича ҳам яна бир машқни тайёрлаб келган эдим. Афсуски, дастлабки чиқишни бажараётиб ерга тушиш пайтида бироз мувозанатни йўқотиб қўйдим ва бу хато мусобақани охиригача давом эттира олишимга тўсқинлик қилди. Балки бу ҳам яхшиликкадир. Ҳар нарсадан ҳикмат қидириш керак.

– Энди Олимпиадага қандай тайёрланасиз? Машғулотларингиз қаерда бўлади?
– Олимпиадага лицензия олиб бўлдим ва энди шошилмасдан тайёрланишимдан хурсандман. Эндиги иштирокимни январда бўладиган Жаҳон кубоги босқичларидан бошлайман. Айнан ушбу мусобақалар тайёрлаб қўйган мураккаб элементларимни Токио Олимпиадасигача синаб кўриш ва уларни шакллантириш учун яхши имконият беради.

– Бу дегани сиз 2020 йил ҳисобидан Токио Олимпиадасигача бўлган мусобақаларда иштирок этасиз . . .
– Йўқ, ҳаммасида ҳам эмас. Мен асосан тикланиш машғулотларига эътиборимни қаратаман. Етарли куч йиғишим учун орада оилам ва яхши ҳордиқ чиқариш учун ҳам вақт ажратиш ниятидаман.

– Қуйидаги саволимиз кўпчиликни қизиқтириши табиий: саккизинчи Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритишингиз эълон қилинганидан сўнг нималарни ҳис қилдингиз, қандай ҳаёжон кечди?
– Биласизми, сўнгги жаҳон чемпионати бутун фаолиятим давомидаги энг оғир кечган дунё биринчилиги бўлди. Биргина квалификациянинг ўзи икки кун ўтди ва бу ҳар қандай спортчи учун нафақат жисмонан, балки руҳан катта қийинчилик туғдиради. Албатта, шунча рақибларим билан кечган рақобатда навбатдаги Олимпия ўйинларига йўлланма олганимни эшитгач тасвирлаб бера олмайдиган даражада хурсанд бўлдим. Аммо мусобақага тайёрлаб келган режаларимнинг барчаси ҳам амалга ошмай қолди. Бу мен кўрсата олишим мумкин бўлган максимал натижа эмас, деб ўйлайман.

– Умид қиламизки, сиз жаҳон ареналарида ҳали кўп бор зафар қучишга муваффақ бўласиз. Токио Олимпиадасида сизни қайси йўналишда кўрамиз?
– Токиода тўсин ва таяниб сакраш машқларида иштирок этмоқчиман. Жаҳон чемпионатидаги кўпкураш менга лицензия олишим учун керак эди холос. Албатта, барибир катта эътиборни таяниб сакраш машқига қаратаман. Асосийси, Олимпиадагача жароҳатларсиз етиб бориш.

– Сиз замонамизнинг энг ёрқин спортчиларидан бирисиз. Сизни ғалабалар сари нима руҳлантиради? Шу ҳақидаги сирингизни айтинг.
– Мен ҳамма қатори оддий инсонман. Ҳеч қандай сир ва ақл бовар қилмас нарсаларга эга жойим йўқ. Мени энг кўп оилам ва яқинларим руҳлантиради. Ўйлайманки, инсон уйига келганида уни доим қўллаб-қувватлайдиган ва руҳлантирадиган оиласини хурсанд кўргач ҳамма нарсага қодир бўлади. Ҳаётимда мен учун энг муҳими оилам.

– Галдаги саволни бериш бироз аламли, лекин кўпчилик учун қизиқ. Катта спортдан кетиш ҳақида бирор қарорга келдингизми?
– Бу ҳақида яқинда айтиб ўтган эдим. Токио Олимпиадаси мен учун сўнгги мусобақа бўлади. Аммо бу мени спорт билан шуғулланмайди дегани эмас. Ҳозирда болалар учун ўз спорт клубимни очиш ишлари билан бандман. Келажакда гимнастикани Республикамизнинг барча вилоятлари бўйлаб янада ривожлантиришга ўз хиссамни қўшмоқчиман.

– Сизга мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар тилаб қоламиз. Чин дилдан ишонамизки, Токио Олимпиадаси сиз-у биз учун энг ёрқин хотиралар билан ёдда қолади.
– Раҳмат.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 ноя 11:31:38
ТМТ
БИР СЎЗ БИЛАН ҚОИЛ!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг