UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0

06 авг 19:29
Янгиликлар

Теннис

Циципас Лос-Кабосда фаолиятидаги 10-совринга эга чиқди

Мексиканинг Лос-Кабос шаҳрида теннис бўйича нуфузли ATP турнири якунланди.

Дунёнинг бешинчи ракеткаси Стефанос Циципас ушбу мусобақа бош совринини қўлга киритди. Грециялик теннис устаси ҳал қилувчи финал учрашувида рейтингнинг 19-поғонасидан жой олган австралиялик Алекс Де Минаурни 6/3, 6/4 ҳисобларида мағлубиятга учратди. 

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб грек фойдасига янада йириклашди - 12:1. Бир соату 27 дақиқа давом этган баҳсда Циципас 2, Де Минаур 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар Стефанос фойдасига 4 га 2 кўринишда бўлди. 

Циципас фаолиятидаги 10-совринга айнан Мексикадаги турнирда эга чиқди. Бу унинг жорий мавсумдаги биринчи титули ҳисобланади. Стефанос бир ҳафталик меҳнатидан 250 рейтинг очкоси ҳамда 129,660 доллар мукофот пули ишлаб олди. У эртага янгиланадиган рейтингда 4-ўринга кўтарилиб олади. Де Минаур 150 очко ва 75,630 долларга эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг