UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

09 фев 19:02
Янгиликлар

Футбол

"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди

Теглар :  Ғазалкент
Аввалроқ "Ғазалкент" Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширган бўлиб, клубга янги футболчилар билан тузиладиган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш учун MyLeague платформасидан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилганди.

Кейинги қадам сифатида "Ғазалкент" Бўстонлиқ туманида жойлашган футбол стадионига инвестиция киритиш орқали, ундан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фойдаланиш юзасидан ариза топширди. Мазкур босқичда клуб стадионни капитал таъмирдан чиқариш бўйича смета харажатларини ишлаб чиқиб, унинг молиялаштириш манбалари бўйича ўз режасини тасдиқлаб улгурган. Эндиликда клуб Спорт вазирлиги билан ҳамкорликда белгиланган тартибда стадиондан фойдаланиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини бошлаган. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли масалалар тўлиқ ҳал этилса, Ғазалкентдаги стадионда қурилиш ва таъмирлаш ишлари старт олади. Клуб режасига кўра, барча масала ўз вақтида ижобий якун топса, янги қиёфадаги стадион шу йилнинг иккинчи ярмига қадар тайёр бўлади ва Ғазалкент шаҳрига катта футбол қайтади. 

Шунингдек, Ассоциациянинг амалий кўмаги билан "Ғазалкент" футбол клуби ҳамда Тошкент вилояти футбол мактаби ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 7 апрелдаги 115-сонли қарори асосида амалга оширилаётган мазкур қадамлар сабаб, эндиликда Тошкент вилоятининг турли ҳудудларида "Ғазалкент" футбол клуби мактабининг филлиаллари босқичма-босқич ташкил этилади. Ўз навбатида, клуб саккиз ёш тоифаси бўйича 25 нафардан кам бўлмаган футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишни бошлайди. 

Айни вақтда "Ғазалкент" клуби Туркияда ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этаётган бўлиб, унинг йиллик харажатлар сметаси Лига рўйхатидан ўтказилган. 2026 йил давомида клуб ўзининг стадиони, базаси ва талаб даражасидаги футбол мактаби мавжуд бўлган лойиҳага айланиши кўзда тутилган. Режага кўра, кейинги йилларда клуб ОФК лицензиялаш жараёнларига синов тариқасида жалб этилади.

Клуб сметаси, стадионни тўлиқ таъмирлаш харажатлари хусусий инвестисиялар ҳисобидан амалга оширилаётгани, унинг стратегияси ва болалар футболини янада ривожлантиришга бўлган ёндашувидан келиб чиқиб, Лига "Ғазалкент" футбол клубини Про лига иштирокчилари сафига қабул қилишни мақсадга мувофиқ деб топди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг