UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0

12 июл 10:29
Янгиликлар

Футбол

Coca Cola Суперлигаси. Бугун 9-тур бошланади - Андижон ва Бекободда ўйинлар бор

Бугун Coca Cola Суперлигасида навбатдаги 9-турнинг дастлабки иккита учрашуви бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига. 9-тур
12 июль, якшанба
АНДИЖОН – СУРХОН
Ҳакамлар
: Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Ҳасан Набиев, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Сўнгги учта турда уч марта дуранг ўйнаган "Андижон" олти турдан буён ғалаба нималигини билмаётган "Сурхон"ни қабул қилади. Термизликлар кетма-кет бешинчи ўйинни сафарда ўтказишади. Иккала клуб сафида тўпурар 3тадан гол урган. Термизликлар сафида Александр Касьян, андижонликлар сафида Жамшид Ҳасанов.

“Андижон” ва “Сурхон” жамоалари шу кунгача 26 маротаба ўзаро баҳс олиб борган. Ўтказилган 26 та учрашувнинг 15 тасида “Андижон” жамоаси ғолиб чиққан бўлса, “Сурхон” жамоаси 6 та учрашувда ғалаба қозонган. Қолган 5 та учрашув эса дуранг натижаси билан якунланган. Тўплар нисбати 56-33 “Андижон” жамоаси фойдасига. "Сурхон" Андижонда фақат бир марта ғалабага эришган (1994 йил), яъни термизликлар 26 йилдан буён сафарда бу жамоани мағлуб эта олишмаяпти.


МЕТАЛЛУРГ – СЎҒДИЁНА
Ҳакамлар
: Виктор Серазитдинов, Абдуҳамидулло Расулов, Авазбек Абдуллаев, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Ўтган тур бу мавсум илк бор рақиб дарвозасига гол ура олмаган "Металлург" Бекободда сафардаги 4та ўйиннинг 1тасида ғалабага эришган "Сўғдиёна"ни меҳмон қилади. "Металлург"да 5та гол урган Станислав Андреев тўпурар бўлса, "Сўғдиёна" сафида 4та тўп киритган Шоҳруз Норхонов тўпурар ҳисобланади.

“Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоалари бугунгача кучлилар сафида ўзаро 36 та ўйин ўтказишган. Шулардан 14 тасида бекободликлар, 15 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. 7 та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи жиззахликлар фойдасига – 51:49.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг