UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

20 авг 17:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Contender Series`нинг барча ғолиблари UFC`дан шартнома олишди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги Dana White's Contender Series саралаш турнири ташкил этилди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, ўтказилган 5 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган аралаш яккакураш усталари дунёнинг энг кучли Лигаси ҳисобланган UFC промоушени билан шартнома имзолаш имкониятини қўлга киритишди.   

Даъвогарлар турнирининг асосий жангида бразилиялик ярименгил вазн тоифаси вакили Жозе Делано ҳакамларнинг якдил қарори (30-27, 30-27, 30-27) билан аргентиналик Мануэль Экспозитони мағлубиятга учратди. Қолган жанглар эса техник нокаут билан якунига етди. 


Турнирнинг барча натижалари:

Жозе Делано Мануэль Экспозитони очколар ҳисобига кўра енгди (30–27, 30–27, 30–27)

Кэмерон Роустон Брэндон Холмсни 1-раундда техник нокаутга учратди (тирсак билан зарба) – 1-раунд, 2:58

Луис Ли Скотт Каушика Сайкумарани техник нокаут қилди (зарба) – 3-раунд, 2:20

Жош Хокит Гильерме Уриелани техник нокаут эвазига ютди (тирсак билан зарба) – 2-раунд, 1:06

Рамиро Хименес Томми Куоццини техник нокаутга учратди (тирсак ва қўл билан зарба) – 1-раунд, 2:53


Contender Series турнири якунланганидан кейин UFC раҳбари Дана Уайт австралиялик ўрта вазн тоифаси вакили Кэмерон Роустон 27 сентябрь куни Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказиладиган турнирда промоушендаги дебют жангида октагонга кўтарилишини эълон қилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг