UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0 07:59"Барселона" иккита мағлубиятдан сўнг бор аламини "Алавес"дан олди, "кўк-анорранглилар" рақиб дарвозасига 6 та тўп киритишди 0 19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0

27 окт 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт: "Аспиналл жангни давом эттиришни истамади"

Жаҳоннинг энг кучли Лигаси президенти Дана Уайт Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 321 турниридаги ҳолат бўйича Том Аспиналлни айблади.

Сирил Ган биринчи раундда Томнинг кўзига қўлини суқуб олганди. UFC президенти бу вазиятда Аспиналлни жароҳати оғирлигини бўрттириб кўрсатганликда айбламади, аммо ўзига хос услубда британияликнинг биринчи раунд охирида жангни давом эттиришдан бош тортиш қарори унда муайян шубҳалар уйғотганини маълум қилди.

"Мен одамларни уриштира олмайман. Агар мен жанг қилмоқчи бўлсам, ҳеч кимни қафасга чиқишга мажбурлай олмайман. Мабодо одам жароҳат олган деб ҳисобласа, уни давом эттиришга мажбурлаб бўлмайди. Нима бўлганини фақат Том билади. Кўрдими? Кўрмадингми? Давом этиш мумкинми? Жавобни фақат у билади.

Жонс билан жанг туфайли ҳамма Сирил Ганга етарлича баҳо бермади ва уни деярли ҳисобдан чиқарди. Ишончим комилки, у ўз лагерида йиртқич ҳайвон каби машқ қилган ва жанг шундай якунлангани ачинарли. Менимча, энди реваншга қизиқиш анча катта бўлади, чунки у Томнинг юзини бежаганини ҳамма кўрди. Том жангни давом эттиришни истамади. Реванш жуда қизиқарли бўлади", – дея промоушен раҳбарининг сўзларини келтиради MMA Junkie.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг