14 мар 09:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт: "Жон Жонс Стипега қарши жангдан кейин фаолиятини якунлаб юборса ҳам шокка тушмайман"
UFC Президенти Дана Уайтнинг айтишига кўра, оғир вазн бўйича чемпион Жон Жонс Стипе Миочич билан жангидан кейин фаолиятини якунлаши мумкин.
"Жонс Стипе билан жангини ўтказиб олиб, фаолиятини якунласа, хайратланмайман. Жонс ва Нганну ўртасидаги жанг қандай кечиши мумкин бўларди? Агарда жанг яна ўтказилса, яна ўшандай (Жонснинг Ганга қарши жанги) сценарийда ўтиши мумкин бўларди деган фикримга кўплаб инсонлар қўшилса керак", - деди Уайт.
Олдинроқ айтилганидек, Жонс ва Миочич ўртасидаги жанг 8 июль куни UFC 290 турнири доирасида ташкиллаштирилиши кутилмоқда.
Ҳавола :
Манба : Goal
Фикрлар