02 мар 16:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дана Уайт Макгрегор қандай ҳолатда чемпионлик жангида қатнашиши мумкинлиги ҳақида гапирди
UFC президенти Дана Уайт икки вазнда собиқ чемпион Конор Макгрегорнинг титул жангида қатнашиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кўрамиз, енгил вазнда ишлар қандай бўлишини. Конор қайтганда ким чемпион бўлишига кўп нарса боғлиқ. Бу саволларга чемпионлар ҳам жавоб бера олади. Агар бу яна Оливейра билан боғлиқ бўлса, эҳтимол, у Конор билан жанг қилишни хоҳлар. Кўрамиз.
Унинг қайтиши билан боғлиқ кўплаб вариантлар бор, лекин биринчи навбатда, унинг оёғи ва умуман соғлиғининг ҳолатидан келиб чиқиш керак. Барчаси 100% ҳал бўлгандагина бир қарорга келамиз",- деб айтиб ўтган Уайт ўз интервьюсида.
Макгрегор сўнгги жангини UFC 264 турнирида, лиганинг ўша пайтдаги вақтинчалик чемпиони Дастин Порьега қарши ўтказган. Жангнинг илк раундида Макгрегор оёғини синдириб олганидан сўнг, Порье ғолибликни қўлга киритган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар