UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0

27 мар 11:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт Махачев жангини кечиктирди: ҳимоянинг янги муддати маълум

UFC раҳбари Дана Уайт 11 июль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган Халқаро жанглар ҳафталигида Ислам Махачев ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

"Июль нотўғри маълумот, Исламнинг жанги август ойида бўлади", - деб ёзди ташкилот раҳбари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бир кун аввал россиялик жангчининг июль ойида октагонга қайтишини унинг менежери Али Абдел-Азиз маълум қилганди. Айни пайтда август ойида ўтказилиши режалаштирилган UFC’нинг рақамли турнири расман эълон қилинмаган - санаси ҳам, локацияси ҳам йўқ.

Абдел-Азизнинг сўзларига кўра, Махачевнинг рақиби топ ярим ўрта вазн тоифасидаги жангчилардан бири бўлади. Чемпионлик жанги учун потенциал номзодлар орасида мос равишда дивизион рейтингида еттинчи, учинчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турган нигериялик Камару Усман, эквадорлик Майкл Морралес ҳамда ирландиялик Иан Мачадо Гарри бор.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Махачев ўтган йилнинг ноябрь ойида ярим ўрта вазн тоифасида австралиялик Жек Делла Маддаленани беш раунд якунига кўра ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратиб, UFC чемпиони бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг