UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Суперлига. Бироздан сўнг 26-турга старт берилади 0 16:41Усман Нурмагомедов расман эркин агентга айланди 0 16:03UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 15:28Шон Брэди марказий жангдан ечилди 0 14:51Баҳодир Аҳмедов - Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи! 0 14:09Ўзбекистон делегациясининг IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечта спорт турида неча нафар спортчи билан қатнашиши тасдиқланди 0 13:24Жаҳон чемпионатида биринчи бўлган боксчиларимиз кутиб олинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:36WTA 500. Камилла Раҳимова Токиода 1/2 финалга чиқди 0 11:57"Ал Насср" "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан 5 та гол урди, Роналдудан хет-трик! + ВИДЕО 0 11:22"Президент Олимпиадаси". 14 ҳудудий жамоанинг барида медаль! + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 10:45Даниэль Дюбуа Жозеф Паркерга қарши WBO камарини ҳимоя қилиши мумкин 0 10:03Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэдан реванш олишига ишонмоқда 0 09:26"Ал Насср" ОФКдан "Ал Васл"га техник мағлубият ёзишни талаб қилмоқда 0 09:00Жавоҳир Синдаров — Clutch Chess: Champions Showdown 2026 чемпиони! 0 08:31Стрикленд - Имавов реванш жангининг қачон ўтказилиши айтилди 0

01 авг 09:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт MVP ва PFL лигаларининг бирлашувига муносабат билдирди

UFC раҳбари Дана Уайт PFL лигасининг Most Valuable Promotions (MVP) промоутерлик компанияси билан бирлашиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

Дана щз муносабатида янги ташкилотда ўз фаолиятига таҳдид соладиган рақибни кўрмаётганини айтди.

"Улар у ерда нима билан шуғулланаётганидан хабарим йўқ. Балки бу мантиқийдир: қачонки ҳеч кимда ҳеч нарса ўхшамаса, бирлашиш керакдир. Келинг, чипталари сотилмайдиган ва ҳеч ким томоша қилмайдиган иккита ташкилотни оламиз, уларни бирлаштирамиз ва яна ҳам каттароқ компания яратамиз, у ҳам чипта сотмайди ва уни ҳам ҳеч ким томоша қилмайди.

Эшитинг, мен буни юз марта айтганман ва ҳозир ҳам такрорлайман – мен уларнинг ҳеч бирини ўзимизга рақиб деб ҳисобламайман. Биз аллақачон бутунлай бошқа даражадамиз. Мен дунёнинг энг йирик спорт лигалари билан рақобатлашаман. Бу йигитлар менинг рақибим эмас. Шунинг учун уларга омад ва энг яхши тилакларимни билдираман", — деди Уайт TheMacLife нашрига берган интервюсида.

Кеча эълон қилинган пресс-релизга кўра, 2027 йил бошидан PFL бренди муомаладан чиқарилади ва янги ташкилот МVP лигаси номи остида фаолиятини давом эттиради. МVP май ойида ўзининг аралаш яккакурашлар бўйича илк тадбирини ўтказган ва у Netflix платформасида трансляция қилинган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг