01 авг 14:58
Янгиликлар
Дана Уайт Сербия Президентига UFC чемпионлик камарини совға қилди + ФОТО
Дана шунингдек, Сербия спорт вазири Зоран Гайич, давлат инвестициялари вазири Дарко Глишич ва Сербия ММА федерацияси президенти Лука Николич билан учрашув ўтказди. Учрашув Америка промоушенининг мамлакат тарихидаги илк турнирига бағишланди. Турнир, бугун Белград шаҳрида бўлиб ўтади.
Учрашув давомида бўлажак тадбирни ташкил этиш ва унинг мамлакатда жанг санъатини ривожлантиришдаги стратегик аҳамияти муҳокама қилинди. Шу билан бирга, маҳаллий аҳолининг қизиқиши жуда юқори эканлиги таъкидланди.
Тадбирнинг расмий қисмида совғалар алмашинуви ҳам бўлиб ўтди. Президент Вучич Дана Уайтга Сербия уч рангли байроғини, UFC раҳбари эса Сербия Президентига ташкилотнинг расмий чемпионлик камарини топширди.
"Президент Вучич ажойиб инсон, UFC ва Сербия ўртасидаги келгуси ҳамкорлик учун пойдевор қўйилди. Бу ердаги ҳаваскорлар ММА даражаси шунчаки ақл бовар қилмас даражада. Биз бу ерга биринчи марта келдик, лекин охиргиси эмас. Биз қайтиб келамиз ва буни жуда тез орада амалга оширамиз. Қайтишимиз учун нима керак? Чипталар 15 дақиқада сотилиб кетди. Сербия ўзи керакли бўлган ҳамма нарсани исботлади. Ҳаммаси жойида", — деди Уайт матбуот анжумани чоғида.



Фикрлар