UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0 09:52Бразилияда бир ўйинда қизил карточка кўрсатиш бўйича рекорд ўрнатилди 0 08:45Дана Уайт Махачев билан оғзаки келишиб олгани ҳақида гапирди 0 20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0

06 авг 15:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дана Уайт UFC`ни сотиб олишдан олдин қандай қилиб 380 000 доллар ишлаб топганини айтиб берди

Теглар :  Дана УайтUFC
UFC президенти Дана Уайт 2001 йилда промоушенни сотиб олишидан олдин қандай даромад қилганини очиқлади.

Тажрибали аралаш яккакурашлар функционери спорт заллари ва мураббийлик фаолиятидан йилига тахминан 380 000 доллар даромад қилгани ва ўша давр учун бу сумма "жуда яхши даромад" бўлганини таъкидлади.

"Мен Бостондан кетиб, Вегасга келдим. У ерда одамларга мураббийлик қила бошладим, заллар очдим. Ишларим жуда яхши кетаётган эди. Залларим бор эди, қўшимчасига жангчиларни ҳам шуғуллантирардим. Лекин менга сиз каби одамлар ва уй бекалари билан ишлаш кўпроқ ёқади. Сиз келасиз, мақсадга интиласиз ва пул тўлайсиз. Жангчилар эса сенга бир тийин ҳам тўламайди. Менга жангчиларни шуғуллантириш ёқмайди, лекин буни қўшимча иш сифатида қилардим.

Менда муваффақиятли бизнес бор эди. UFC`ни сотиб олишдан олдинги охирги йилда мен машғулотлар ва заллар орқали 380 000 доллар ишлаб топдим. Қўл остимга бир-икки кишини ёлладим, лекин ишнинг асосий қисмини ўзим бажардим. Бу бизнес билан шуғулланган ҳар қандай одам биладики, агар сиз ярим миллион долларга яқин пул ишлаётган бўлсангиз, демак, ишларингиз жуда яхши", — дея Уайтнинг сўзларини келтириб ўтади "dank" Х ижтимоий тармоғида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг