04 сен 12:03
Янгиликлар
Теннис
Даниил Медведев АҚШда тўртинчи даврага чиқди
Жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Даниил Медведев АҚШ Очиқ чемпионатининг учинчи босқичида испаниялик Пабло Андухарга қарши кортга чиқди.
1 соат 56 дақиқа давом этган ўйинда Медведев 6:0, 6:4, 6:3 ҳисобларида ғалаба қозонди ва тўртинчи босқичга йўл олди.
Энди Медведев тўртинчи босқичда британиялик Даниэль Эвансга қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар