UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

03 апр 05:38
Янгиликлар

Теннис

Даниил Медведев Майами "Мастерс" чемпиони + ФОТО

АҚШнинг Майами шаҳри мезбонлик қилган "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир Даниил Медведевнинг ғалабаси билан якунланди.

Дунёнинг бешинчи ракеткаси бўлиб турган россиялик теннисчи ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида 11-поғонада борган италиялик Янник Синнерни 7/5, 6/3 ҳисобида таслим этди. 

Теннисчилар кортда 93 дақиқа ҳаракат қилишган. Медведев ўзаро учрашувлардаги ҳисобни янада йириклаштирди - 6:0. Майамидаги муваффақиятли иштирок Даниилга 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 262 минг 220 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули келтирди. Бу россиялик теннисчи учун жорий мавсумдаги тўртинчи, фаолиятидаги 19-соврин бўлди. 


Учрашув статистикаси:

Даниил Медведев - 9 та эйс, 6 та қўшхато, 4 та брейк

Янник Синнер - 6 та эйс, 0 хато, 2 та брейк

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг