UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

01 июн 14:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради

Бизнинг вақт билан эртага тонгда АҚШнинг Ньюарк шаҳрида рақамланган UFC турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг марказий жангида енгил вазн тоифаси чемпиони Ислам Махачевга қарши октагонга чиқадиган Дастин Порье кеча матбуот анжуманида рақиби шаънига ўта қўпол сўз айтганди. Америкалик аралаш яккакураш устаси Исламга қарата ҳароми (motherf*cker) деган сўзни ишлатганди. "Бриллиант" ана шу сўзи учун тарозидан ўтиш маросимида Махачевдан узр сўради. 

"Сен мени жуда яхши биласан. Мен ҳеч қачон сенинг оиланг шаънига номақбул сўзларни айтмаганман. Гарчи ўртамизда уруш, душманчилик бўлса-да, лекин оилангни ҳақорат қилишни истамагандим. Бу гапларни сенга чин юракдан айтяпман", - деди Порье.

"Ўзингни оқлашга уринишингни тушунишга ҳаракат қиляпман. Бу сўзлар бизда яхши қабул қилинмайди. Балки, АҚШда бу оддий ҳолдир, лекин бизнинг давлатда бундай эмас", - дея Дастиннинг узрига жавоб берган Махачев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг