UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0 14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0 10:39Бир киши кам бўлиб қолган "Ал Насср" 0:2ни 3:2га айлантира олди + ВИДЕО 0 10:15Эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Махачев билан беллашиш истагини билдирди 0 09:44"Умуман муаммо йўқ". Оливейра Жастин Гэтжига учта камар учун жанг таклиф қилди 0 09:18Ислам Махачев UFC`даги ўзи забт эта олмайдиган рекордни айтди 0 08:53Умарали Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" Чемпионлар лигаси асосий босқичига чиқди + ВИДЕО 0 08:27Monterrey Open. Тимофеева дунёнинг 53-ракеткасига имкон қолдирмади 0

17 фев 20:22
Янгиликлар

Футбол

Даврон Кабулов Азизбек Ҳайдаровга жавоб берди

"Миллион" жамоасининг аъзоси Даврон Кабулов ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Сўнгги бир йил ичида мен ҳақимда негатив фикр билдирганларга жавоб қайтармадим. Чунки, шов-шув кўтаришнинг осон услули Давронга нимадир дегин ва у сенга қандай жавоб қайтаради. Шундай йўл билан халқнинг оғзидасан. Канизанинг ажрашиб кетиши, "Миллион"дан 4 кишини чиқиб кетиши, меҳмонхонадаги қўшнилар воқеаси кабилар билан шов-шув етарли бўлиб қолди. Ўзимга-ўзим ким гапирса ҳам жавоб қайтармайман дедим.

Энди Азиз Ҳайдаровга тўхталадиган бўлсам, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси, ҳозирда терма жамоалар бўлими раҳбари сифатида фаолият олиб бораётган инсон ҳисобланади. У интервьюда: "Давронга савол берсам гапиролмай а-а-а-а деб қолди",- деган. Биринчидан мен бунга енгилроқ ёндашдим. Биз футболчиларни ҳар концертимизда ҳазил қиламиз. Шу боис бир гапирган бўлса гапирибди-да маънода қабул қилдим.

Лекин аслида воқеа, суҳбат бундай кўринишда бўлмаган. Азиз Ҳайдаров терма жамоалар марказида катта масалаларни ҳал қилади, деб ўйлаймайман. Ҳал қиладиган одамлар ичида Азиз Ҳайдаровни йўқ, деб ҳисоблайман. Шахматда шох, фарзин деган нарсалар бор. Уни мен шох сифатида кўрмайман. Якуний қарорни у қабул қилмайди. Бу мени шахсий фикрим. Ёлғон аралашгани учун жавоб қайтаришни лозим кўрмадим.

Аслида Ҳайдаров "Келинглар, аввал мураббийликка ўқинглар" деганди. Биз Алишер Узоқов билан бирга ростдан ҳам Жисмоний тарбия институтига бориб ўқимоқчимиз.

Ўзбекистон Австралияга 0:6 ҳисобида ютқазган пайтда таркибда бўлган Азиз Ҳайдаров а-а-а деб қолган бўлиши мумкин. Агарда Азиз Ҳайдаров истаса терма жамоа йиғини бўладиган пайтда Вадим Абрамоа билан биргаликда асосий таркибни йиғишсин. Мен эса Ўзбекистон чемпионатидаги қолган футболчилардан битта таркиб тузаман. Ёнимга битта мураббий оламан. Асосий таркибга жалб қилинмаган футболчилардан таркиб тузаман. Марҳамат исташса ўйинни телеканалда жонли эфирда кўрсатсин",- дейди Даврон Кабулов "Chotki TV" каналига берган интервьюси чоғида.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг