UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

30 дек 19:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Декабрь ойида ҳамюртларимиз иштирокида ўтган бокс ва ММА жанглари натижалари

Декабрь ойида ўн бир нафар ҳамюртимиз ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишди.

3 декабрь. Филиппиндаги One on Prime Video 5 ММА кечаси (Манила, "SM Mall of Asia Arena ")

Жасур Мирзамуҳаммедов (Ўзбекистон, 4-1) — Омар Коне (Сенегал, 6-4, 2КО) — Оғир вазнда кечган 3 раундлик жангда сенегаллик Омар Коне ҳакамлар қарори билан ғолиб бўлди. Мирзамуҳаммедовнинг ҳисобида ONE FC'да ўткизилиши керак бўлган яна 4 та жанг қолди.


8 декабрь. Франциядаги Ares 10 ММА кечаси (Париж, "Dome de Paris" аренаси)

Азамат Нуфтиллаев (Ўзбекистон, 10-1-1, 7КО) — Мойзесио Брандао (Бразилия, 6-4, 2КО) — Оғир вазнда ўтказилган 3 раундлик жангда ҳамюртимиз 3-раундда рақибини нокаутга учратган ҳолда ғалаба қозонди. Нуфтиллаев учун бу мазкур промоушендаги илк ғалаба бўлди.


10 декабрь. Қозоғистондаги Eagle FC 51 ММА кечаси (Атирау)

Нурбек Отар (Қозоғистон, 3-3) — Ферузбек Ишонқулов (Ўзбекистон, 1-3) — Энг енгил вазнда ўтказилган 3 раундлик жангда ҳамюртимиз афсуски 2-раундда техник нокаут билан мағлуб бўлди. Бу жанг Ишонқулов учун Хабиб Нурмагомедов эгалик қилувчи Eagle FC лигасидаги дебют жанг эди.



10 декабрь. Чеченистондаги ACA Young Eagles 31 ММА кечаси (Толстой-Юрт, "Akhmat Fight Club" аренаси)

Ислам Кончиев (Чеченистон, 9-3, 2КО) — Лазизхон Ўзбеков (Ўзбекистон, 5-2) — Ўта енгил вазнда кечган 3 раундлик жангнинг сўнгги, учинчи раундида ҳамюртимиз реферининг баҳсли қароридан сўнг сабмишен усулида мағлуб бўлди деб топилди;


11 декабрь. Россиядаги RCC Boxing кечаси (Екатеринбург)

Бобоусмон Ботуров (Ўзбекистон, 1-0) — Артём Пугач (Россия, 1-3-2) — Яримўрта вазнда кечган 8 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳамюртимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан ғолиб деб топилди;




11 декабрь. Бирлашган Араб Амирликларидаги IBA Pro Series Бокс кечаси (Абу-Даби)

Данис Латипов (Баҳрайн, 0-1) — Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 12-0) — Оғир вазнда кечган 5 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳамюртимиз ҳакамларнинг қарори билан ғолиб деб топилди;



11 декабрь. Бирлашган Араб Амирликларидаги IBA Pro Series Бокс кечаси (Абу-Даби)

Саиджамшид Жафаров (Ўзбекистон) — Йоэнлис Эрнандес (Куба) — Иккинчи ўрта вазн (-75 кг)да кечган 5 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳамюртимиз ҳакамларнинг қарори билан кубалик жаҳон чемпиони мағлуб бўлди;



17 декабрь. Россиядаги MMA Series 60 кечаси (Москва, "ЦМТ Москвы" конгресс маркази)

Сергей Бобришев (Россия, 13-3, 8КО) — Бобур Қурбонов (Ўзбекистон, 13-4) — Яримўрта вазнда чемпионлик камари учун кечган 5 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан ҳамюртимиз Бобур Қурбонов ғалаба қозонган ҳолда MMA Series промоушенининг яримўрта вазн тоифасида чемпионга айланди;



18 декабрь. Америкадаги UFC Fight Night кечаси (Лас-Вегас, "UFC Apex" аренаси)

Саид Нурмагомедов (Россия, 18-2, 4КО рейтингда #15) — Саидёқуб Қаҳрамонов (Ўзбекистон, 10-3, 3КО) — Энг енгил вазнда кечган уч раундлик жанг иккинчи раундда Саид Нурмагомедовнинг ғалабаси билан якунланди. У ҳамюртимизни бўғиш усули орқали енгди;


21 декабрь. Қозоғистондаги Octagon ММА кечаси (Алмати, "Байлан Шолак" аренаси)

1. 77,1 кг вазнда - Самандар Сатторов (4-1, Ўзбекистон) - Эржан Алмазбеков (3-0, Қирғизистон); Самандар Сатторов уч раундга мўлжалланган мазкур жангнинг 2-раундида Алмазбековни техник нокаут орқали мағлуб этди;

2. 70,3 кг вазнда - Лукас Бенто (7-2, Бразилия) - Достон Бозоров (6-1, Ўзбекистон); Мазкур жангда ҳамюртимиз Достон Бозоров уч раунд ҳисобига кўра ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди;

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг