UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Президент футбол ўйинлари вақтини 19:00 дан кейинга белгилаш ва стадионларда мухлислар ташрифини ошириш топшириғини берди 0 21:03"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров Есипенкога қарши иккинчи ўйинини ўтказди 0 20:40Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди 0 20:00Қозоғистонда жанг санъати бўйича Осиё чемпионати ўтказилди 0 19:25Ўзбекистонда ноолимпия спорт турлари конфедерацияси ташкил этилади 0 19:02"Бу менинг оиламни боқмайди, мен катта чеклар учун UFCдаман" - Хамзат Чимаев 0 18:39"Катта хато". Жастин Гэтжи ва Топурия ўртасидаги жанг танқид қилинди 0 18:17АПЛ топ-клуби Зидан билан шартнома имзоламоқчи бўлган 0 17:50Тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати финалига йўл олди 0 17:29Чимаев: "Узоқ танаффуслар? Менга фарқи йўқ — миллионлаб даромад топяпман" 0 17:07Илия Топурия икки камарни қўлга киритгандан кейин рақибларни қандай танлашини айтди 0 16:43Чимаев — замонавий жангчилар ҳақида: "Биз Майк Тайсон ва Муҳаммад Алидан жуда узоқдамиз" 0 16:20Хосе Мария Мендес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал МТЖ илк йиғинини бошлади 0 15:50Ислам Махачев Топурия билан боғлиқ вазият бўйича барчасини ошкор қилди 0 15:22Россия Паралимпия Қўмитаси Осиёга ўтиши мумкин 0

06 янв 12:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Деметриус Жонсон: UFC — бу спорт эмас!

Икки вазнда собиқ UFC чемпиони Деметриус Жонсон дунёнинг энг кучли лигасини кескин танқид остига олди.

Унинг айтишича, чемпионлик камарларига даъвогарларни аниқлашда амал қиладиган тамойилларни спорт тамойиллари деб бўлмайди. Яъни, жангчилар уларнинг сўнгги ютуқлари нуқтаи назаридан эмас, балки шоунинг тижорий муваффақияти томонидан кўриб чиқилади.

Мисол тариқасида Жонсон ярим енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион Александр Волкановски ва Диего Лопес ўртасида кечадиган чемпионлик жангига тўхталиб ўтди. 2025 йил апрель ойида Волкановски Лопесни мағлуб этди, шундан сўнг у фақат битта жанг ўтказиб, Жан Сильвани енгди. 

Лопесга бир йил ичида иккинчи чемпионлик имкониятини бериб, UFC босслари 2020 йилдан бери кетма-кет тўққизта ғалаба билан ташкилотда кетаётган мағлубиятсиз Леон Мерфини "эсдан чиқаришди".

"Матчмейкерларнинг фикрлаш тарзини тушунишга ҳаракат қиляпман, — деди Жонсон ўз подкасти эфирида. — Бу аралаш яккакурашлар ҳақиқий спорт тури ҳисобланадими, деган савол... Менимча, Алекс Волкановски биринчи жангда жуда ишончли ғалаба қозонди. Кейин Диего Лопес бир рақибдан иккинчисига устунлик ўтган жангда Жан Сильвани мағлуб этди. Бир ғалаба ва у яна чемпионлик учун жангни қўлга киритди.

Бунга Лопеснинг машҳурлиги ва кўп чипта сотиши сабаб бўлдимикин? Билмадим. Аммо танлашда қайси омил ҳисобга олинади: ким машҳурроқ ёки ким яхшироқ? Мана шу ерда бу ҳақиқий спортми, деган савол туғилади. Ва мен ўйламасдан айтаманки, бу спорт эмас. Бу маълум бир бозорга киришга имкон берадиган спортчилар илгари суриладиган ихтиёрий танловдир".

Эслатиб ўтамиз, Александр Волкановски ва Диего Лопес ўртасидаги иккинчи жанг 1 февраль куни Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 325 турнирининг асосий жангига айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг