15 июл 13:49
Янгиликлар
Дэниел Жейкобс фаолиятини якунлашини эълон қилди
Америкалик 37 ёшли боксчи шу қарорга келганини айтмоқда.
"Фаолиятимни якунлаётганимни эълон қиламан. Ҳаётимни ўзгаришига сабаб бўлган бокс спорт турига раҳматимни айтмоқчиман. Ҳаётимда нимага эришган бўлсам, барига бокс сабабчи. Бокс бўлмаганида ҳозирги ҳаётим қандай ҳолатда бўларди, очиғи тасаввур ҳам қила олмайман. Бокс мени инсон сифатида тарбиялади", — деди Жейкобс.
Дэниел Жейкобс 2017 йилнинг июль ойида профессионал боксда дебют қилган. 2010 йилда илк бор чемпионлик камари учун жанг ўтказиб, россиялик Дмитрий Пирогга нокаут билан ютқазиб қўйганди. 2014 йилнинг августида Жейкобс вакант бўлиб турган WBA камарини қўлга киритган ва кейинчалик уни тўрт маротаба муваффақиятли ҳимоя қилган.
Дэниел 2017 йилнинг мартида қозоғистонлик Геннадий Головкинга қарши бирлаштирувчи чемпионлик жангида рингга кўтарилган ва ҳакамларнинг якдил қарори билан ютқазиб қўйганди. 2018 йилнинг октябрь ойида украиналик Сергей Деревянченкони енгиб, вакант бўлиб турган IBF камарини қўлга киритганди. 2019 йилнинг мартида мексикалик Сауль Альваресга қарши бирлаштирувчи чемпионлик жангида рингга чиқиб, ҳакамларнинг қарорига кўра имкониятни бой берган эди.
Фикрлар