UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон? 0 14:52Жаҳон чемпионатининг илк кунида ёш самбочиларимиз 6 та медаль қўлга киритишди 0 14:27"Жангга чиқишнинг имкони бўлмаганди". Царукян – Махачев билан бекор бўлган жангни эслади 0 14:05"Мен финиш излайман". Анкалаев – Перейра билан жанг ҳақида 0 13:44Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор 0 13:23Макгрегор Нурмагомедов - Хьюз реванш жангига муносабат билдирди 0 13:02Туркманистонлик Довлетжон Ягшимурадов PFL чемпионлик камари учун жанг қилди 0 12:41Жон Жонснинг акаси 39 ёшида вафот этди. NFL чемпионининг ўлим сабаби... 0 12:20ЎФА Каннаваро билан музокаралар олиб борилаётгани, лекин бу борадаги асоссиз хабарларга ишонмасликни маълум қилди 0 11:58UFC 320 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 11:37Анкалаев Перейрага қарши! Эрта тонгда бизни UFC 320 турнири кутиб турибди 0 11:15Санжар Зокиров билан бир кардда жанг қилган Асламжон Ортиқов собиқ чемпионни мағлуб этди 0 10:52ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим" 0 10:31Усман Нурмагомедов ирландиялик рақибини иккинчи бор мағлуб этди, Мирафзалда баҳсли ғалаба. PFL Dubai турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 10:06Санжар Зокиров мағлубиятсиз сериясини давом эттирган ҳолда хитойлик рақибидан устун келди 0

07 янв 08:46
Янгиликлар

Теннис

Дэвис Кубоги. Ўзбекистон ва АҚШ ўз таркибларини эълон қилишди + ПОСТЕР

3-4 февраль кунлари пойтахтимизда теннис бўйича Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу баҳс терма жамоалар ўртасида норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг жаҳон лигасига саралаш босқичи доирасида ўтказилади. Ғолиб жамоалар сентябрь ойида ўтказиладиган Дэвис Кубогининг финал босқичига йўл олади. 

Учрашувнинг илк кунида иккита яккалик баҳси, иккинчи кунида эса битта жуфтлик ва иккита яккалик баҳси ўтказилади. Мазкур сўнгги саралаш босқичида 24 та терма жамоа 12 та йўлланма учун кураш олиб боради.

Иккала терма жамоа мураббийлари томонидан таркиблар эълон қилинди. Мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Денис Истомин сардор сифатида теннисчиларимизни кортга бошлаб тушади. Таркибдан шунингдек, Сергей Фомин, Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев жой олган. 

АҚШ терма жамоаси сафида Тошкентга Томми Паул, Женсон Бруксби, Макдональд Маккензи, Ражив Рам ва Остин Крайчик келади. 

Таққослаш учун, Фомин ATP рейтингида 362, Истомин 468, Султонов 489, Файзиев 1178-поғонани эгаллаб турибди. Томми Пол 32, Бруксби 48, Макдональд 63-ўриндан жой олган. Жуфтлик баҳсларида иштирок этувчи Ражив Рам жуфтликлар рейтингида 3, Крайчик эса 10-ўринни банд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 янв 13:22:27
TOKIO-2020
Рақиб кучли, майли омад.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг