UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

18 ноя 10:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дэвис ва Гарсия келишиб олишди, жанг манзили ҳам аниқ

Иккинчи ярим енгил вазнда жаҳон чемпиони Жервонта Дэвис ҳамда америкалик Райан Гарсия ўзаро жанг ўтказиш бўйича келишувга эришишди.

Бу ҳақда Гарсия ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали хабар берди. Жанг 2023 йилнинг 7 январь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. 

"Ниҳоят, бу жанг амалга ошади. Бу ҳақда сизга хабар бераётганимдан бағоятда хурсандман. Мен жуда кўп ишлаяпман, ҳозир фаолиятимнинг юқори чўққисидаман ва дунёнинг буюк боксчиси бўла олишимга ишонаман. Келажак бугундан бошланади", — деди Гарсия.

Ўз ўрнида Дэвис ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали ўқувчиларига мурожаат қилиб, Гарсия билан жанг масаласида келишиб олганини эълон қилди. 

Аввалроқ, таниқли промоутер, олти вазнда собиқ жаҳон чемпиони Оскар де ла Хойя ҳам Дэвис - Гарсия жанги юзасидан келишувга келингани ҳақида айтган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг