UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

17 мар 20:25
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Доғистонлик феномен жангчи, сибирлик гангстер ёки Хабибнинг дўсти: Россияликлар ичида навбатдаги UFC чемпионлигини ким расмийлаштиради?

2020 йилдаги тахминларимизни кўринг.

Биламизки, UFCда кўпгина рус жангчилари иштирок этади, аммо ҳозир улар ҳисобида умуман чемпионлик йўқ. Ўз вақтида Хабиб Нурмагомедов ва Пётр Ян UFC чемпионлик камарини қўлга киритганди, лекин доғистонлик спортчи ўз фаолиятини якунлаб бўлган, сибирлик жангчи эса дисквалификация туфайли ўз камаридан айрилган.

2020 йилда биз россияликлар орасида ким чемпион бўлиши мумкинлигини тахмин қилгандик. Орадан деярли икки йил ўтди: кимдир титулга яқин келди, кимдир эса умидларни оқлай олмади. Биз яқин келажакда чемпионликка эришиши мумкин бўлган рус жангчилари ҳақида фикр юритмоқчимиз. 2023 йилда тўрт нафар рус жангчиси UFC чемпионлигини қўлга киритиши кутимоқда — бу улар учун шунчаки орзу эмас.

Пётр Ян ўз камарини қайтариб олади: у дивизиондаги энг зўри, аммо дисквалификация сабаб титулидан айрилган. Апрель ойида у Стерлинг билан реванш жангини ўтказади

Ўта енгил вазн тоифаси: Пётр Ян

2021 йил давомида россияликлар яна бир бор чемпонликни нишонлаши мумкин эди: Пётр Ян енгил вазнда устунликка эга эди ва аллақачон камарни қўлга киритган эди. Сибирлик жангчи 2020 йил ёзида афсонавий Жозе Альдони мағлуб этиб, чемпионлик камарига эга чиққан эди. 2021 йил март ойида у илк бор камарни ҳимоя қилиш учун жанг қилди. Ян Стерлингни очколар ҳисобига кўра мағлуб этаётганди, аммо тўртинчи раундда у рақибининг бош қисмига тақиқланган тизза зарбасини йўллайди ва дисквалификацияга дучор бўлади. Шундан сўнг Пётр вақтинчалик камар учун жангда Кори Сендхагенни мағлуб этади. 9 апрель санасида эса у Стерлинг билан реванш жангини ўтказиши керак.

Пётрнинг мағлубияти — тасодиф: у ҳали ҳам дивизионнинг лидери ва ҳозирча ким у билан рақобатлаша олиши аниқ эмас. Ян реванш жангида Стерлингни мағлуб этишга мажбур, чунки барча компонентлар бўйича у америкалик жангчидан устун. Пётр "стойка" ва партерда кучли — дастлабки жангда у етти бор тейкдаун амалга оширган, курашчи Алжемейн эса бор йўғи бир маротаба бунга муваффақ бўлган (шунингдек, Стерлингнинг 16 уриниши муваффақиятсиз якунланган).

Ажабланарлиси, мағлубиятдан сўнг Ян UFCдаги юлдузлик мақомини янада мустаҳкамлади. Тақиқланган зарба билан якунланган жанг рус ОАВларини ҳайратга солди: Пётр титулидан айрилди, лекин янги мухлисларга эга бўлди. Океанортида ҳам кўпчилик эндиликда Пётрни қўлллаб-қувватлаётган эди, бундан ташқари уни UFCдаги энг яхши зарба берувчилардан бири деб аташди.

Агар ҳаммаси режа бўйича кетса, яъни Пётр Стерлингни мағлуб этса, доминант чемпионга айланади. Сибирлик жангчи ҳозиргача топ-5 рейтингдаги жангчилардан Кори Сендхаген ҳамда Жозе Альдони мағлуб этиб улгурди. Пётрнинг кейинги рақиби катта эҳтимол билан — собиқ чемпион Ти Жей Диллашоу. У рейтингда иккинчи ўринда ва Пётр анчадан буён у билан жанг қилишни хоҳлайди. 

Диллашоу — UFC юлдузи. Ян у билан жанг қилиб, пул ишлаб олишни хоҳлайди. Лекин допинг туфайли дисквалификацияга учраган Ти Жей ҳозирча ўз даражасини намоён эта олмаяпти. Диллашоу Кори Сендхаген билан жангда унчалик яхши ҳаракат қилмади, у ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди ва кўпчилик буни баҳсли қарор деб ҳисоблади.

Енгил вазндаги қолган жангчиларга келадиган бўлсак, икки жангчини алоҳида таъкидлаш мумкин: грузиялик тажовузкор курашчи Мераб Двалишвили (рейтингда 6-поғонада) ва истеъдодли Шон O'Мэлли (рейтинда 12-ўринда қайд этилган). Бироқ бу жангчилар титул учун ҳали бир қанча ғалабаларни қўлга киритишлари керак.

Двалишвили — партерда маҳорат билан ғалаба қозонувчи грузин курашчиси. Мераб — тейкдаунлар бўйича дивизионда рекордчи, унинг граунд-энд-паунди UFCдаги энг шафқатсизларидан бири ҳисобланади. Грузин промоушендаги 9 жангида жами 54 бор тейкдаун амалга оширган ва кетма-кет 7 бор ғалаба қозонган.

Аммо Двалишвилининг ҳам кучсиз жиҳати бор: у жуда оддий зарбага эга, ўтган жангида уни фахрий Марлон Мораес нокаутга учратди. Шунинг учун Пётр "стойка"ни афзал кўради, тейкдаунлардан ҳимояланиш маҳорати эса Мерабнинг босимини тушириши керак. Бу жанг қизийди, сабаби Двалишвили — Стерлингнинг яқин дўсти ва у Пётрни инсон сифатида ёқтирмаслигини тан олган.

O'Мэллига келадиган бўлсак, унинг келажаги истиқболли дея қаралган (гарчи Шон 27 ёш бўлса-да), аммо у чемпионлик даражасидаги жангчи эмас.  Ҳозир O'Мэлли учун энг мухими — янги даражага чиқиб, рейтинг жангчилари билан курашишни бошлашдир. Узоқ вақт давомида UFC Шонни қулай рақиблар билан учраштирди, шу сабаб кўпчилик шов-шувли жангчига ишонмай қўйди. Шон — катта истеъдод эгаси, аммо ҳозир у фаолиятининг ҳал қилучи палласида. Америкалик жангчи топ-15дан ўрин олган, у катта жангларда қатнашишга тайёр.

Умуман олганда, буларнинг барчаси — фақатгина тахмин. Аввал ҳам биз Яннинг дивизионда устунлик қилишини тахмин қилган эдик, аммо у камарни бой берди. Энди ҳаммаси Пётрнинг ўз қўлида, агар у ўзини максимум даражада кўрсата олса, чемпионликка эришади.


Доғистонликлар — яқин йиллардаги асосий умид: улар уч дивизионда титул қўлга киритиши мумкин, дастлабки камарни Хабибнинг дўсти қўлга киритиши эҳтимоли катта

Енгил вазн: Ислам Махачев

Титулга максимал яқин келаётган иккинчи россиялик — бу Ислам Махачев. Хабибнинг энг яқин дўсти ва енгил вазндаги меросхўри дивизионда "учаётгандек" туюлмоқда. Махачев Хабиб услубида жанг қилади, ажойиб кураш олиб боради ва рақибларига имкон қолдирмайди. Ислам UFCда тарихий рекорд ўрнатиб улгурди — у 12 жангда дақиқасига атиги 0,84 зарба ўтказиб юборган. Бошқа кўплаб кўрсаткичларга кўра, Махачев ҳатто Хабибданда кучлироқ, у UFCда кетма-кет 10 маротаба ғалаба қозонди.

Исламдаги асосий муаммо — унинг ҳали ҳам юқори даражадаги жангчилар билан тўқнаш келмаётганидир. Сўнгги маротаба у Бобби Грин ва Ден Хукер билан жанг қилди. Бу жангчилар Исламни синаш учун имкон бермайди. Аслида Махачев Рафаэль Дос Аньос ва Бенеиль Дариуш билан жанг қилиши керак эди, аммо уларнинг иккиси ҳам жароҳатга йўлиқди. Агар Махачев уларни мағлуб этганида, камар учун жанг қилишига ишонса бўлар эди. Лекин Дана Уайт Ислам сўнгги текширувдан ўтиши керак деб ҳисоблайди, Махачев эса Дариуш жароҳатидан фориғ бўлганидан сўнг у билан жанг қилишини айтган.

Бу ғалабадан сўнг Махачев Оливейра-Гетжи жанги ғолиби билан чемпионлик камари учун кураш олиб боради, бу деярли аниқ. Шубҳасиз, Ислам Гетжини мағлуб этгани афзал, у Хабибга қарши партерда ҳеч нарса қила олмаган — бу сценарий Махачевга қарши жангда ҳам катта эҳтимол билан сақланиб қолади. Оливейрани мағлубиятга учратиш муаммо бўлиши мумкин: Чарльз кураш борасида Махачевга "йўл берар", аммо унинг жиу-житсу бўйича кўникмалари муаммо туғдириши мумкин.

ММА курашчилари назоратни, шафқатсиз граунд-энд-паундни ҳамда оддий усулларни ёқтиришади. Бироқ тажрибали жиу-житсу устаси курашчига таҳдид қилиши, сабмишенга кириши ва ҳатто орқа томондан хавф туғдириши мумкин. Оливейра айнан шундай турдаги жангчи — тейкдаун қилиш учун бораётганда қандай қилиб кураш устаси Кевин Лини бўғганини қаранг!

Оливейра — UFCдаги энг хавфли жиу-житсу усталаридан бири. Сабмишнлар эвазига ғалаба қозониш бўйича промоушен рекорди унга тегишли (умумий 15 марта). Бу мухлислар Чарльз Хабибни мағлуб этади деб ҳисоблашларига асос бўлган эди. Бироқ, Оливейранинг хавфлилигини ошириб юбордик: унинг ўзи ҳам сабмишенлар туфайли мағлуб бўлган, Чендлер ва Порьега қарши жангларда, биринчи раундда нокдаунга учраган. Албатта, Махачев титул учун Гетжи билан жанг қилгани афзал, лекин Оливейра билан жангда ҳам Ислам устунликка, бразилиялик жангчининг тузоғига тушмасдан ўз режасини амалга оширишга мажбур.

Анча аввал Махачевни енгил вазнда Хабибнинг вориси бўлиши мумкин деб тахмин қилгандик. Ўша пайтда биз уни ҳали "хом" дегандик, лекин у юқори даражадаги жангчиларни ҳам "бузишга" тайёр эканлигига ишонардик. Махачев 2020 йилда топ-10га ҳам кира олмаган бўлса-да, икки йил ичида тўрт марта муддатидан олдин ғалаба қозонди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди.


Яримоғир вазн тоифаси: Магомед Анкалаев

Анкалаев — яримоғир вазн тоифасида рейтингнинг 6-поғонасида жойлашган доғистонлик нокаутчи. Магомед чемпионлик камарига Ян ёки Махачевдек яқин эмас. Лекин у яқиндагина тажрибали Тиаго Сантос билан жанг қилди — у рейтингнинг 5-поғонасидан ўрин олган.

Гловер Тейшейра ёзда чехиялик "шов-шувли" жангчи — Иржи Прохазкага қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Ян Блахович — 2021 йил октябрида ўз титулини бой берган, қайтишни истаяпти, у ҳақида унутманг. Александр Ракич — рейтингда 3-ўринда қайд этилган австриялик жангчи. Шундай экан, Анкалаев чемпион бўлишига кафолат йўқ. Эҳтимол, Магомед яна ғалаба қозониши керакдир.

Анкалаев — универсал жангчи: кўп доғистонликлардан фарқ қилади, яъни "стойка"да жанг олиб боради, гарчи партерда тажрибаси катта бўлса-да. Бироқ, Магомед таваккал қилишни ёқтирмайди, рақиби хавфлилигини сезса, курашга ўтади.

Бироқ, яримоғир вазн тоифасида бу асосий устунликка айланиши даргумон, чунки у ерда қандай курашишни деярли ҳамма билади. Гловер Тейшейра — тажрибали грепплер, Ян Блахович ёмон курашмайди, Иржи Прохазка эса яхши зарбага эга бўлса-да, жисмоний куч томонлама ўзини ҳимоя қила олиши мумкин. Анкалаев эса "боксчи" — дивизион стандартларига кўра жуда яхши, у ўзини юқори жанговар IQ ва тезкор қўлларга эга бўлган эҳтиёткор ҳужумчи сифатида кўрсатмоқда.

Анкалаев UFCда атиги бир бор мағлуб бўлган ва ушбу мағлубият ҳам ҳали ноаниқ бўлиб турибди. Магомед ўзидан ёрқин таассурот қолдираётган навбатдаги доғистонликка айланди, аммо у дебют жангида сусткашликка йўл қўйган. Пол Крейгни уч раунд давомида мағлуб этган, аммо жанг якунига секундлар қолганида, у учбурчак бўғиш усули туфайли мағлуб бўлган. Хабибнинг отаси Абдулманап Нурмагомедовни ҳам ёддан чиқармаслигимиз зарур — у таслим бўлишдан кўра, бўғилиб ухлаб қолишни афзал деб билган.

2020 йилда биз Анкалаевни титулга даъвогар деб билмаганмиз. Ўшанда у Ион Кутселаба устидан баҳсли ғалабага эришганди (молдавиялик қийшайиб, ўзини йиқитгандек кўрсатганида, ҳакам жангни тўхтатган). Шундан сўнг кўп нарса ўзгарди: реванш жангида Анкалаев Кутселабни нокаутга учратди, Никита Крилов ва Волкан Оздемир устидан ишончли ғалабага эришди. Аммо бу титулга даъво қиладиган даражадаги жанглар эмас эди.

Кўринишидан, Анкалаев 38 ёшли Тиаго Сантосга қараганда техник ва тезкор зарбага эга. Бразлилиялик жангчи ўз чўққисида эмас, Жон Жонсга чемпионлик жангида мағлуб бўлганидан кейин унинг жанглари беқарор бўлиб қолди: уч жангдан иккитасида мағлуб бўлди. Бундан ташқари, рус жангчиси партерда ҳам яхши ҳаракат қилади — универсиализм Магомедга ғалаба келтириши керак. Шундай бўлди ҳам: Магомед Тиаго Сантос устидан ишончли ғалабага эришди.


Энг енгил вазн тоифаси: Аскар Аскаров

Аскаров — феномен жангчи: доғистонлик жангчининг ёшлигида эшитиш билан муаммолари бўлган, 2017 йилда эса у сурдлимпя ўйинлари чемпионига айланган. Аскар ҳали ММАда мағлуб бўлмаган: у 14 бор ғалаба қозонган, АCB чемпионлигини қўлга киритган, 2019 йилдан буён UFCда жанг қилиб келмоқда. Аскаров АҚШда кетма-кет 3 бор ғалаба қозонди ва рейтингда иккинчи поғонага кўтарилди.

Шундай бўлса-да у UFCдаги дебют жангида ғалабага эриша олмади: Аскаров собиқ чемпион Брендон Морено билан жанг қилиб, уни "ўлимга дучор этди" (мексикалик жангчи январь ойида камарини бой берди), аммо ҳакамлар жанг натижасини дуранг деб эълон қилишди. 2020 йил январ ойида Аскар Тим Эллиот билан, кейинроқ эса Алешандре Пантое ва Жозеф Бенавидес билан  жанг қилди.

Аскаров — универсал жангчи, гарчи унинг "козири" партер бўлса-да. Доғистонлик жангчида титул жангида қатнашиш учун ажойиб имконият бор: енгил вазндаги йигитлар UFCдаги энг кучсизлари саналади, уларда унчалик кучли рақобат бўлмайди (жаҳонда 57 кггача бўлган вазнда жангчилар кўп эмас). Аскаров ўз маҳоратини Брендон Морено билан жангда кўрсатиб улгурган. Март ойида у янги зеландиялик Кай Кар-Франc билан жанг қилади — ва эҳтимол, шундан сўнг титул учун жанг қилиш имкониятини қўлга киритар.

Айтганимиздек, дивизионда рақобат юқори даражада эмас, шу сабаб Брендон Морено ва Девисон Фигередо учинчи бор жанг қилишди. Шу билан бирга тўртинчи жанг кутиляпти, чунки титул учун бошқа номзодлар йўқ. Бироқ ҳозирча Фигередо Морено билан реванш жангидан бош тортиб, жанг учун миллион доллар талаб қилмоқда. Агар промоушен Морено-Фигередо реванш жангини ташкиллаштира олмаса, Аскаровда титул учун жанг қилиш имкони туғилиши мумкин.


Катта умидсизликлар: Забит ва Волковдан чемпионлик кутилганди. Аммо улар умидларни оқлай олмади — улар титулгача етиб боришлари даргумон

Оғир вазн тоифаси: Александр Волков

Фёдор Емеляненко давридан буён оғир вазнда халқаро даражадаги рус жангчиси йўқ эди. Ҳа, турли вақтларда, Сергей Харитонов, Виталий Минаков, ҳозирда эса Валентин Молдавский (Фёдорнинг шогирди Раян Бейдерга қарши титул жангини бой берган) Bellatorда яхши ҳаракат қиляпти. UFCда Алексей Олейник яхши иштирок этяпти, бундан ташқари, АМC Fights Nights собиқ чемпиони Сергей Павловичдан умид қилишди, у дебют жангида Алистар Оверимдан нокаутга учраган.

Сўнгги йилларда оғир вазн тоифасида россияликлардан Александр Волков яхши иштирок этмоқда. Унинг деярли бутун фаолияти танқид қилинган — балки ноқулай юзи учундир, (бироқ у кейинчалик юқори даражада машғулот олиб бориб, "машина"га айланди) кейин эса у кучли зарбаси йўқлиги учун танқид қилинган. Ҳозирда Волков рейтингнинг 6-поғонасидан ўрин олган. Бир вақтлар Волковнинг Френсис Нганну билан жанг қилиши ҳақида эшитгандик, бироқ Нганну бунга таҳдидли тарзда муносабат билдирган.

"Яхши иш, Волков. Энди сен катта жангларда қатнашасан. Эҳтиёт бўл, сирғаниб кетма", - деб ёзган Нганну Волков Оверимни мағлуб этганидан сўнг.

Лекин Волков умидларни оқлай олмади: у камар учун жангга икки бор яқин келди, бироқ ҳар иккисида ҳам қоқилди. Илк жангда Волков Деррик Льюисни мағлуб этаётган эди, бироқ жангнинг сўнгги сонияларида Льюис уни нокаутга учратади. Иккинчи жангда Волковга Сирил Ган рақиблик қилди, Волков бу жангда ҳам режасидагидек ҳаракат қила олмади.

Волковнинг ўртача даражадаги жангчиларни қулатадиган зарбаси Ганга қарши ишламади. Сирил — эҳтимол, UFCдаги энг тезкор оғир вазнлидир. Френсис Нганну билан чемпионлик жангининг илк раундида у яхши ҳаракатланди, зарбалардан қочди, Френсис уни фақатгина кураш эвазига мағлуб этди.

Волков Ган билан жангда барча раундларни бой берган (фақатгина бир ҳакам илк раундни унинг ҳисобига ҳал қилган). Жангнинг катта қисмида Волков прессинг қилишга, клинчга киришга уринмади, Ганни тейкдаун орқали енгиш имконидан фойдаланмади (бироқ Ган муайтай устаси — у клинчдан яхши фойдаланган бўлар эди).

Ҳозирда Волков юқори поғоналарда: у Льюис, Розенстрайк даражасидаги жангчиларни мағлуб этиши мумкин, лекин Блейдс ёки Ган билан қайта жанг қилиб, уларни мағлуб эта олмайди. Эҳтимол, Волков UFC дарвозабонига айланар: у ўрта даражадаги Марчин Тибур билан жанг қилди (унчалик ёрқин ғалаба бўлмади). 19 март санасида у Том Аспиналл билан жанг қилиши кутиляпти.


Ярименгил вазн тоифаси: Забит Магомедшарипов

Забит Магомедшариповга келадиган бўлсак, доғистонлик жангчи ажойиб услубга эгалигини кўрсата олди, мухлисларнинг кумирига айланди, бироқ авжига чиққан пайтида жангни тарк этди. Ҳозирда Забит рейтингга киритилмаган, эшитимизча, аралаш жанг санъатларидан "совиб қолган". Жангчи узоқ вақт давомида жароҳатдан азият чекди, шундан сўнг у вақтини бизнесга сарфлади. Забит Bellatorда иштирок этувчи 21 ёшли укаси Хасанни қўллаб-қувватламоқда, унинг UFCга қайтиши даргумон.

Бироқ, Забитнинг чемпионлик амбицияси ҳар доим баҳсли бўлиб келган. Ажойиб усул россиялик жангчининг тез чарчашига олиб келди, у учинчи раундда зўрға оёқда турарди. Забит эрта ғалаба қозонувчи жангчи эди, шу сабаб у беш раунддан иборат чемпионлик жангларига тайёр эмас эди.

Ярименгил вазн тоифасининг юқори даражадаги жангчилари — ҳақиқий машиналар: Алекс Волкановски, Макс Холлоуей, Браян Ортега ёки Яир Родригес — бу беш раунд давомида чиройли жанг олиб борадиган жангчилар. Агар Забит ўз услубини ўзгартирмаса, унга қийин бўлади. Шу билан бирга, Забит услубини ўзгартиришига шубҳа бор, аммо буни кўриш қизиқ бўлар эди.


Хорижий сайт асосида Диёр Мавлонов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг