UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Махачевнинг менежери ММА тарихидаги буюк жангчиларни санади. Улар орасида Ислам ва Хабиб ҳам борми? 0 19:13Рэшфорд “Барселона”га мурожаат қилди: “Ҳар лаҳзадан завқ олдим” 0 18:46Крис Сайборг Ронда Роузига "вызов" ташлади 0 18:18Хамзат Чимаев Стриклендга: "Кечирим сўра!" 0 17:53IBA раҳбари Кремлёв Россия борасидаги қарордан сўнг World Boxing'га мурожаат қилди 0 17:19“Реал” футболчиси жароҳат сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин 0 16:47Россия Қозоғистонда ўтказиладиган World Boxing Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқчи 0 16:12Гусков жанг қилиши керак бўлган UFC турнири иштирокчилари тарозига чиқди 0 15:44Умида Омонова — Осиё чемпионати совриндори! 0 15:11"Бавария" уч футболчига умид боғламаяпти: уларнинг клубда келажаги йўқ 0 14:38Рамазон Темиров янги ҳомийлик шартномасини имзолади (ФОТО) 0 14:12Шаҳноза Мамажонова пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги ғолиби 0 13:44World Boxing россиялик боксчиларга байроқ ва мадҳия остида турнирларда қатнашишга рухсат берди 0 13:19"Челси" Франция терма жамоаси аъзосини 60 миллион еврога coтиб oлди 0 12:46Хабиб Ислам Махачевнинг чемпионлик жангига тайёргарлигига баҳо берди 0

02 ноя 10:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 263 турнирининг бонус соҳиблари маълум

Бугун тонгда Лас-Вегас шаҳрида ўтган UFC турнирида кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча мукофот пули соҳиблари эълон қилинди.

Бу оқшомда "энг яхши жанг" аниқланмади. Ҳеч бир жанг ташкилотчиларни эътироф этиш учун ишонтира олмади. Бошқалардан ажралиб турган тўрт нафар жангчи эса ёрқин иштирок учун бонусга лойиқ кўрилди. Стив Гарсия, Кортес-Акоста, Жонсон ва Насименто 50 000 доллар миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.

Турнирнинг асосий жангида ярим енгил вазн тоифаси вакили америкалик Стив Гарсия ватандоши Дэвид Онамани биринчи раундда техник нокаутга учратди. Оғир вазн тоифаси вакили Вальдо Кортес-Акоста турнирнинг co-main event жангида хорватиялик рақиби Анте Делия кўзига қўлини суқиб олган бўлса-да, биринчи раунднинг ўзида нокаут эвазига камбэкли ғалабани расмийлаштирди.    

Донте Жонсон Седрик Дюмани иккинчи раундда сабмишн эвазига енгди. Аллан Насименто Коди Дёрденни иккинчи раундда сабмишн, анаконда бўғиш усулида мағлубиятга учратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг