UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 07:23Собиқ чемпион ўрта вазнда Хамзат Чимаевни ким мағлуб эта олишини айтди 0

14 янв 09:41
Янгиликлар

Теннис

Доҳа. Ҳумоюн Султонов яккаликда ярим финал, жуфтликда финал йўлланмасини қўлга киритди

Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ITF таснифига кирувчи турнир ўтказилмоқда.

Мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов чорак финал доирасида россиялик Марат Шариповга қарши кортга чиқди. Уч сет давом этган учрашувда Султонов рақибини 5/7, 7/5, 6/0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бугун теннисчимиз ярим финал доирасида эстониялик Кристиан Таммга қарши баҳс олиб боради. 

Таққослаш учун Ҳумоюн айни пайтда жаҳон рейтингида 490, Кристиан эса 780-ўринни эгаллаб турибди. 

Жуфтлик баҳсларининг ярим финал доирасида Ҳумоюн ҳиндистонлик Парикшит Сомани билан бирга россиялик Бобров/Шарипов тандемига қарши ўйин ўтказди. Қувонарлиси, Султонов/Сомани тандеми рақибларини 4/6, 6/3, 12/10 ҳисобида мағлуб этиб, финал чиптасига эга чиқди. Энди финалда бу жуфтлик италиялик Жакопо Берреттитни ва эстониялик Кристиан Тамм шериклигига қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг