UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

01 дек 09:04
Янгиликлар

Енгил атлетика

“Доимо спорт билан бўл” тадбири 400 нафардан зиёд иштирокчини жамлади

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Доимо спорт билан бўл” шиори остида югуриш мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада таълим даргоҳининг профессор-ўқитувчилари, талабалар қаторида маҳалла ёшлари, кексалар, кенг жамоатчилик вакиллари, бир қатор спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг аъзолари, маҳоратли спортчилар ҳам ғолиблик учун саф тортди.

Иштирокчилар сони 400 нафардан зиёдни ташкил этганининг ўзиёқ “Доимо спорт билан бўл” югуриш тадбири том маънода байрамга айланиб кетишига олиб келди. Ташкилотчилар ушбу тадбирни келгусида ҳафтанинг ҳар шанба куни доимий тарзда ўтказиб боришга келишиб олишди.

Саломатлик ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига хизмат қилган югуриш мусобақаси сўнгида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг