UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Флойд Мейвезер профессионал боксга қайтишини маълум қилди 0 13:37Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда 0 13:16АСА Лигаси илк бор Тошкентда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 12:55Узоқ кутилган Райан Гарсия - Марио Барриос жанги тўлиқ давом этди 0 12:34Отабек Умаров FIA ташкилотида лавозимга эга бўлди 0 12:13Sofascore. Ҳусанов кечаги ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:52Карлос Алькарас Қатар турнири чемпиони! 0 11:31UFC Fight Night 267 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 11:10WBO Алимхонулини допинг учун четлатди, аммо... 0 10:49"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: 10-рақам кимга тегди? 0 10:28Қонли ва нокаутли UFC Fight Night 267 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 10:07Мария Тимофеева Merida WTA 500 турнирида муваффақиятли старт олди 0 09:46UFC Fight Night 267. Асосий жанг ҳам муддатидан аввал якунланди 0 09:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди 0 09:04UFC Fight Night 267. Co-main event ва яна бир жангда нокаут қайд этилди 0

25 июл 08:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дрейк Пэдди Пимблетт ва Молли МакКэннга "Ролекс" соатлари совға қилади

Британияликлар Пэдди Пимблетт ва Молли МакКэнн Лондонда бўлиб ўтган UFC Fight Night 208 турнирида ғалаба қозонишган эди.

Уларнинг ҳар иккиси ҳам кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча бонус, яъни мукофот пулларига ҳам эга чиқишганди. Бу ҳали ҳаммаси эмас экан. Канадалик таниқли қўшиқчи Дрейк инглиз UFC жангчиларини тақдирлашга қарор қилди. 

Гап шундаки, Дрейк Пэдди ва Моллининг ҳар бирининг ғалабаси учун алоҳида миллион доллардан пул тиккан эди. "Ставка"дан яхшигина пул ишлаб олган Дрейк иккала инглиз UFC жангчисига "Ролекс" соати совға қилишга жазм этди. 

Дрейк машҳур қарама-қаршиликларга тотализаторда катта пул тикиши билан танилиб бормоқда. Конор МакГрегор, WBA, IBF ва WBO камарларининг собиқ соҳиби Энтони Жошуа, шунингдек, NFL ва NBA клублари иштирокидаги ўйинларга пул тиккан.

Шу йилнинг март ойида канадалик "ҳофиз" Хорхе Масвидалнинг Колби Ковингтонни мағлуб этиши учун 275 000 доллар тиккан эди. Орадан икки ойча ўтиб, у Жастин Гэтжи - Чарльз Оливейра жангида америкаликнинг ғалабасига 550 000 доллар пул "ставка" қилган. 

Пул тикишда кетма-кет омадсизликка учраган Дрейк тактикани ўзгартирди. У ўрта вазнда UFC чемпиони Исраэль Адесаньянинг Жаред Каннонирга қарши жангдаги ғалабаси учун бир миллион доллар қўйди ва ниҳоят ниятига эришди.

Эслатиб ўтамиз, Лондонда ўтган UFC оқшомида Пэдди Пимблетт иккинчи раундда Жордан Ливиттни бўғиш усули билан мағлуб этган бўлса, Молли МакКэнн биринчи раундда Ханна Голдини нокаутга учратганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг