UZ

Сўнгги янгиликлар

11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 09:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0

28 авг 09:43
Янгиликлар

Футбол

ДХХ кубоги ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ДХХ КубогиЖАР
Футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.

“ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуида бутун республика бўйлаб 250 мингдан ортиқ ўғил-қизларни бирлаштирган, “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.

Унда ўғил болалар ўртасида мини-футбол бўйича:

1-ўрин. “Қамаши” /Қашқадарё вилояти/,

2-ўрин. “Янги ҳаёт” /Тошкент вилояти/,

3-ўрин. “Бахрин” /Фарғона вилояти/.

Қиз болалар ўртасида мини-футбол бўйича:

1-ўрин. “Нафис” /Самарқанд вилояти/,

2-ўрин. “Тўмарис” /Хоразм вилояти/,

3-ўрин. “Гуркиров лочинлари” /Андижон вилояти/.

Ўғил болалар ўртасида футбол бўйича:

1-ўрин. "Турон" /Жиззах вилояти/,

2-ўрин. "Навбаҳор" /Тошкент вилояти/,

3-ўрин. “Янги ҳаёт” /Қашқадарё вилояти/.

Мусобақалар якунига кўра ўғил болалар ўртасида мини-футбол бўйича:

“Энг яхши ўйинчи” – Турниёзов Маъруф /Қашқадарё вилояти/,

“Энг яхши тўпурар” – Алишеров Акбар /Тошкент вилояти/,

“Энг яхши дарвозабон” – Ишонқулов Шуҳрат /Фарғона вилояти/.

Қиз болалар ўртасида мини-футбол бўйича:

“Энг яхши ўйинчи” – Нишонова Нафиса /Самарқанд вилояти/,         

“Энг яхши тўпурар” – Маъмуржонова Зуҳрахон /Андижон вилояти/,

“Энг яхши дарвозабон” – Ўктамова Рухшона /Бухоро вилояти/.

Ўғил болалар ўртасида футбол бўйича:

“Энг яхши ўйинчи” – Файзуллаев Саидазим /Жиззах вилояти/,

“Энг яхши тўпурар” – Якубов Шуҳрат /Хоразм вилояти/,

“Энг яхши дарвозабон” – Хўжамов Шахбоз /Қашқадарё вилояти/.

Республика босқичида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланди. Бундан ташқари барча ғолиб ва совриндор иштирокчиларга диплом, медаль, велосипед ва телевизор топширилди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг