UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

11 май 11:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дюбуанинг гонорари Уордлиникидан 2,5 баробар кўп бўлди

Даъвогар сифатида Фабио Уордлига қарши рингга чиққан Даниэль Дюбуанинг гонорари чемпионникидан 2,5 баробарга кўпроқ экан.

Британия матбуотига кўра, Дюбуа ушбу жанг учун 1,8 миллион долларга яқин кафолатланган гонорар олган. Бу сумма пуллик трансляцияларни сотишдан тушган даромадни ҳисобга олгандан кейин сезиларли даражада ошиши мумкин. Аммо ҳатто уларни ҳисобга олганда ҳам, бу Энтони Жошуа (8,4 миллион) ва Александр Усикка (71 миллион, шу жумладан PPV сотувидан олинган фоиз) қарши жанглар учун гонорарлар билан солиштирганда анча кам бўлади. 

Фабио Уордлининг гонорари пуллик трансляциялар сотувидан олинган фоизни ҳисобга олмаганда тахминан 680 минг долларни ташкил этди. У худди шунча пулни Жозеф Паркерга қарши жанг ва Фрейзер Кларк билан реванш учун олганди. Унинг Жастис Хуни билан WBA вақтинчалик чемпионлигини қўлга киритган жанги учун гонорари бироз камроқ - 610 минг доллар эди.

Эслатиб ўтамиз, Британия қонунларига кўра, ҳар бир боксчи ўз гонорарининг 47 фоизини солиқ хизматига топширади (45 фоизи йилига 125 минг фунт стерлингдан ортиқ даромад солиғи, яна 2 фоизи суғурта бадаллари).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг