29 авг 16:10
Янгиликлар

Дюбуанинг промоутери Усикка қарши жангни амалга ошмаган деб ҳисоблашга чорламоқда
Ушбу жангда Усик 9-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. 5-раундда эса Дюбуа рақибига тақиқланган зарба берганди.
"Мен Алексни (Красюк - Усикнинг промоутери) айбламоқчи эмасман. У биз реванш сўрашимизни истамаяпти. Аммо биз буни амалга оширмоқчимиз. Мен Усикни ҳурмат қиламан, у ажойиб оғир вазнли бўлган ва супероғир вазн тоифасида ҳам яхши боксчи. Аммо унда белдан паст қисмга зарба бериш бўйича муаммолар бўлган. У Энтони Жошуага қарши жангда ҳам бу ишни қилган.
Биз фото ва видеоисботларни тақдим этмоқчимиз. Мен ушбу жангни амалга ошмаган деб ҳисоблашларини истайман, чунки ҳозир бу учта камар Даниэлда бўлиши керак эди. Биз реваншга эриша олсак, камарларни қўлга кирита оламиз", - деди Уоррен.
Фикрлар