UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Тошкентда мукофот жамғармаси 80 минг АҚШ доллари бўлган шахмат турнири бошланди 0 18:20Маҳмуд Мурадов чемпионлик жанги олдидан рақиби билан "кўз уриштирди" (ВИДЕО) 0 17:56Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда 0 17:33Ислам Махачевни жангдан қочаётганликда айблашди 0 17:10Ўзбекистон Кубогининг иккинчи куни ҳам 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 16:48"Менга фарқи йўқ". Перейра оғир вазнда чемпионлик учун бўлмаган жангга ҳам тайёр бўлганини айтди 0 16:24Испания терма жамоаси Аргентина ўрнига тезда янги рақиблар топди 0 16:02"Курашда менга муаммо туғдирадиган ҳеч кимни кўрмаяпман" - Царукян 0 15:39Майк Тайсон Шакур Стивенсонни мағлуб эта оладиган ягона боксчи кимлигини айтди 0 15:17Яхши хабар: Шаҳрам Ғиёсов WBA Regular камари учун жанг қилади — манба 0 14:55"Барселона" Флик билан шартномани узайтиради - манбаа 0 14:34Фьюри ва Жошуа ўзаро жангни келишиб олишди — инсайдер 0 14:13Оқ уйдаги UFC жанглари расмий рекордга киритилмаслиги мумкин 0 13:52Алекс Перейра Сирил Гандан кейинги рақиби ким бўлишини айтди 0 13:31Аёллар Жаҳон чемпионати энди орзу эмас! 0

22 фев 10:58
Янгиликлар

Дзюдо

Дюссельдорф "Катта Дубулға". Биринчи кунги иштирокимиз қандай бўлди?

Хабар берганимиздек, кеча Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олди.

Йилнинг ҳисоб бўйича иккинчи "Катта Дубулға" мусобақасида сайёрамизнинг 5 қитъаси 120  давлатидан жами 718 (427 эркак, 291 аёл) дзюдочи, улар қаторида 15 нафар ўзбекистонлик полвонлар ҳам турнир медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқишяпти. 

Кеча Дюссельдорф татамиларида аёллар 3, эркаклар эса 2 та вазн тоифасида баҳсларга киришишди. Ҳамюртларимиздан эса 5 нафари ўз маҳоратини намойиш этди. Кечаги кун доирасидаги энг яхши натижамиз 7-ўрин бўлди. Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) чорак финалга қадар етиб борди. Иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлаган Лутфуллаев грузиялик Жаба Папинашвили, тунислик Фраж Доубини мағлуб этди. Чорак финалда нидерландиялик Торнике Цакадоеага ютқазиб қўйди. Бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувида эса бельгиялик Хорре Верстраетендан енгилди иштирокини 7-ўринда якунлади. Шарофиддин Лутфуллаев Дюссельдордаги иштирокидан 260 рейтинг очкосини ишлаб олди. 

Ушбу вазнда татамига чиққан иккинчи вакилимиз Кемран Нуриллаев эса чорак финал остонасида жаҳон чемпиони, япониялик Наохиса Такато томонидан тўхтатилди. Айнан Такато якунда мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди. Кемран нимчорак финалга қадар нигериялик Соломон Ога, молдовалик Николай Фокадан устун келган эди. 

-66 кг вазнда ҳам юртимиз шарафини икки дзюдочимиз - Муҳриддин Тиловов ва Диёрбек Ўразбоев ҳимоя қилди. Муҳриддин Тиловов сербиялик Страхинжа Бунчич, словакиялик Адриан Гомбок, германиялик Себастьян Сейдлни мағлубиятга учратди. Аммо. чорак финал чиптаси учун кечган беллашувда озарбайжонлик Орхан Сафаровга ютқазиб қўйди. 

Яқиндагина вазнини ўзгартирган Рио-2016 Олимпиадаси совриндори Диёрбек Ўразбоев тўғридан-тўғри иккинчи босқичда баҳсларга киришди ва беларуслик Дмитрий Шершандан устун келди. Лекин учинчи даврада болгариялик Божидар Темелковга имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

Афсуски, -52 кг вазнда татамига чиққан ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Диёра Келдиёрова ҳам муваффақиятсизликка учради. Диёра илк давра беллашувида ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, Дюссельдорф турнирининг ўтган йилги кумуш медали соҳибаси мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасурендан енгилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг