06 окт 14:50
Янгиликлар
Дзюдо. -60кг вазн тоифасида совринли ўринлар учун уч нафар спортчимиз курашади
Бугун -60кг вазн тоифасида жанглар ўтказилмоқда.
Баҳсларда иштирок этган вакилларимизнинг икки нафари ярим финалгача етиб борди. Аммо, улар финал йўлланмаси учун бўлиб ўтган жангларда рақибларга имкониятни бой бериб қўйдилар. Достон Рўзиев озарбайжонлик Вугар Ширинлига, Шарофиддин Лутфиллаев эса россиялик Ислам Яшуевга ютқазиб қўйди.
Раҳимжон Субҳонов ўтиш жангида иштирок этди ва қозоғистонлик рақибга имкониятни бой берди.
Мухриддин Тиловов эса шундай жангда тожикистонлик рақибни мағлуб этиб, бронза учун курашиш имкониятини қўлга киритди. У бронза учун Лутфуллаевга қарши гиламга чиқади.
-60кг. Медаллар учун жанглар:
Бронза: Мухриддин Тиловов - Шарофиддин Лутфиллаев
Бронза: Достон Рўзиев - Аблайхан Шаратов (Қозоғистон)
Олтин: Ислам Яшуев (Россия) - Вугар Ширинли (Озарбайжон)
Фикрлар