UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49РАСМАН. UFC Ислам Махачевнинг кейинги рақиби, жанг санаси ва манзилини эълон қилди! 0 19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0 15:22Султонов Венгрия турниридаги юришини бошлади 0 14:47Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга кескин жавоб қайтарди 0 14:09Мейвезерни қимматбаҳо соатларни ўғирлашда айблашмоқда. Жазо 20 йилгача қамоқ бўлиши мумкин! 0 13:30Колумбия терма жамоаси бош мураббийи: "Кўпчилик Ўзбекистонни осон рақиб деб ўйлаши мумкин, аммо бу катта хато" 0 12:55Конор Макгрегор Ислам Махачев билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтди 0 12:09Жаҳон кубоги. Абдумалик ғалаба билан бошлади, Тўрабек қозоғистонлик рақибдан устун келди 0 10:19Ислам Махачев ЖЧ-2026`да қайси терма жамоага мухлислик қилиши маълум 0 09:50Элдор Шомуродов матбуот анжуманида нималар деди? 0

19 сен 16:42
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо афсонаси Тедди Ринер Тошкентдаги жаҳон чемпионатига кела олмайди

Тошкент шаҳри Ўзбекистон дзюдоси тарихида илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Бир муддат аввал мусобақа медаллари учун асосий даъвогарлардан бири Франция терма жамоаси пойтахтимизга келадиган таркибини ошкор қилган ва ундан дзюдо афсонаси Тедди Ринер ҳам жой олган эди. 204 см бўйга эга Ринер Олимпиаданинг 3 та олтин, 2 та бронза, жаҳон чемпионатининг 11 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалини қўлга киритганлиги, 5 карра Европа чемпиони эканлиги кўпчиликда қизиқиш уйғотаётганди. 

Афсуски, бироз аввал Тедди Ринернинг ўзи Инстаграмдаги саҳифасида жароҳати сабаб Тошкентга кела олмаслигини маълум қилди. Начора, жароҳатлар спортнинг ажралмас бўлаги. 

Маълумот учун, ҳамюртимиз Абдулла Тангриев Пекин Олимпиадасининг 1/2 финалида айнан Тедди Ринерни мағлуб этиб, финалга йўл олганди. Якунда Абдулла кумуш, Ринер эса бронза медали билан тақдирланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг