08 окт 14:44
Янгиликлар
Дзюдо

Дзюдо. Энг оғир вазн тоифасида бронза учун 4 нафар спортчимиз жанг қилади
Дзюдо бўйича Гран При турнирида энг оғир вазнли спортчиларимиз финалга чиқа олмади.
Лекин, мазкур вазн тоифасида иккита бронза медали аниқ Ўзбекистон вакилиники бўлди.
Муҳсин Ҳисомиддинов ярим финалда қирғизистонлик рақибга ютқазиб қўйди. Болтабой Болтаев эса Исроил вакилига мағлуб бўлди. Энди улар ўтиш ўйинларида ғалаба қозонган бошқа бир дзюдочиларимизга қарши гиламга чиқадилар.
Бронза медали учун жанглар:
Иҳтиёр Халмуратов - Болтабой Болтаев
Бекмурот Олтибоев - Муҳсин Ҳисомиддинов
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар