UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

22 дек 11:02
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Москвадан хушхабар келишни бошлади

Теглар :  Дзюдо
Россия Федерациясининг Москва вилояти Люберци шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида анъанавий турнир бўлиб ўтмоқда.

Ўз тарихида саккизинчи бор ташкил этилган “Nosov Cup” халқаро мусобақасида қизлар 2006-2008, ўғил болалар эса 2006-2007, 2008-2009, 2010-2011 йил ёш тоифасида баҳсларга киришишган. 

“Триумф” спорт саройи мезбонлик қилаётган турнирда Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги ўзбекистонлик 10 нафар ёш дзюдочи ҳам иштирок этяпти. Мусобақанинг биринчи куни -38 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Иноят Телмонов бронза медалига сазовор бўлди. 

Бугун қолган дзюдочиларимиз ҳам ўз вазн тоифаларида татамига чиқишади. Гуллиев шогирдлари ўтган йилги ушбу турнирда жамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишган эди. 

Мусобақага йўл олган таркиб:  

-30 кг: Билолбек Бекзодов

-28 кг: Шарофиддин Раҳмонов 

-34 кг: Сарвар Алижонов 

-38 кг: Иноят Телмонов, Азамат Калмурзаев 

-42 кг: Шоҳжаҳон Муқимов, Сарвар Абдуалимов

-50 кг: Иномжон Баҳодиров, Сарварбек Қаюмов 

+60 кг: Фазлиддин Рафиқов 

Мураббий - Ўлмас Гуллиев

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг