UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

19 мар 19:13
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. "Олимпия чўққилари"да ғолиблар аниқланмоқда

Теглар :  Дзюдо
Аввал хабар берганимиздек, кеча 18 март куни Қарши шаҳридаги ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар гимнастика спорт мактабининг муҳташам спорт мажмуасида “Олимпия чўққилари” мусобақаси старт олган эди.

Мусобақада республикамиздаги  олимпия захиралари коллежларида тарбияланаётган, 2004-2005 ҳамда 2006  йилларда туғилган 140 нафар ўғил болалардан иборат ёш дзюдо усталари иштирок этишди. 

"Олимпия чўққилари" дан жой олган мазкур чемпионатнинг регламентига мувофиқ, кечаги беллашувларда 42, 46, 50, 55 ва 60 кг. вазн тоифаларида ғолиблар номи аниқланди. Унга кўра 42 кг. да Ҳасан Бойназаров (Тошкент в.), 46 кг.да Мақсуд Наимов (Жиззах), 50 кг. да Арслонбек Қўчқоров (Самарқанд), 55 кг. да Абдулла Ахадуллаев (Тошкент ш), 60 кг. Асадбек Айитбаев  (Тошкент в.) лар (Олимпия чўқиллари) чемпионига айланишди. Бугун 19 март кунгги баҳсларда эса 66, 73, 81, 90 ҳамда +90 кг. вазн тоифаларида кучлилар сараланди. Якуний натижаларга кўра, 66 кг.да Шербек Рашидов (Самарқанд), 73 кг.да Олланазар Норбоев (Қорақалпоғистон),  81 кг. да Мелис Содиқов (Хоразм), 90 кг.да Нурлас Амирхонов (Навоий), +90 кг. да Шердор Раҳматов (Қашқадарё) лар барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалларга эга бўлишди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва медаллар топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, мусобақага ташриф буюрган ҳакамлар, мураббийлар ва спортчилар вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига ва ушбу бошқарма тасарруфидаги Қарши олимпия захиралари коллежи, Қарши шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, вилоят ихтисослаштирилган болалар- ўсмирлар гимнастика спорт мактаби ҳамда  Миллий олимпия қумитаси вилоят вакиллигига, вилоят дзюдо федерациясига чемпионатнинг юқори савияда ўтишида барча шароитларни яратиб бергани учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Илҳом РАҲМОНОВ, Қарши шаҳридан тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг