UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 16 та медаль: шуларнинг 5 таси олтин! 0 17:29Шарифа Давронова фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиб, икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди 0 16:08Хамзат Чимаев Абу-Дабида жанг қилади 0 15:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Германия ва бошқа натижалар (LIVE) 0 14:53Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0 09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0 21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0

14 мар 08:36
Янгиликлар

Дзюдо, Тадбирлар

Дзюдо. Осиё ўйинларига тайёргарлик масаласи муҳокама этилди

Миллий олимпия қўмитаси биносида Ўзбекистонда дзюдо федерацияси ва вилоят бўлимлари вакиллари иштирокида катта йиғилиш ўтказилди.

Унда шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари иштирок этишди. 

Йиғилишда Осиё ва Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни, халқни спортга қизиқтириш, истеъдодли спортчиларни терма жамоаларга жалб этиш, тизимда учраётган муаммоларни ҳал этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Бундан буён дзюдо бўйича ҳар бир вилоятнинг ўз терма жамоаси бўлади. Оммавийликни ошириш мақсадида вилоятлар терма жамоалари ўртасида Республика миқёсида турнирлар ташкил қилинади. Миллий Олимпия қўмитаси Президенти бундан буён Олимпия захиралари коллежларининг спорт йўналишларига ўз спортининг мутахассислари қабул қилиши ҳақида айтиб ўтди.

“Энди Олимпия захиралари коллежидаги дзюдо факультетига ким ўқишга кираётганини ўша коллеж директори эмас, терма жамоа бош мураббийи шахсан назорат қилади. Чунки, улар бизнинг асосий захирамиздир. Терма жамоамиз учун номзодлар ўша ерда бўлади” – деди Умид Аҳмаджонов.

Йиғилишда май ойида вилоят терма жамоалари ўртасидаги мусобақа бошланиши ҳақида маълум қилинди. Қолаверса, вилоят бўлимлари мутасаддилари томонидан дзюдо билан шуғулланиш учун база кераклиги, шарт-шароитлар яратилиши лозимлиги айтилди. 

“Республика миқёсидаги мусобақаларда энг паст натижалар Сирдарё вилояти спортчиларида экан. Нима қилсак вилоятда дзюдони ривожлантириб юбора оламиз? Спортнинг ушбу тури ривожланиб, рақобат юзага келиши учун нима қилишимиз керак? Татами керак бўладими? Сирдарёдан кимни Олимпия ўйиларига, Осиё ўйинларига олиб борсак бўлади? Қандай мусобақалар ташкил этилиши лозим? Бу борада Сиз мутахассислардан таклифларни кутаман”, - деди Умид Аҳмаджонов Сирдарё вилояти бўлими вакилларига қарата.

Учрашув давомида дзюдо федерацияси томонидан пойтахтда семинар ташкил қилиниши режалаштирилаётгани маълум қилинди. Ушбу семинарда вилоят мураббийлари бир ҳафта давомида иштирок этиб, малака оширадилар.

МОҚ раҳбарининг маълум қилишича, асосий эътибор Олимпия спорт турларига қаратилади. Керак бўлса, миллий ва белбоғли кураш, самбо каби спорт турларидан дзюдога спортчилар йўналтирилади. 

Шунингдек, бундан буён терма жамоа таркибида рақобатни кучайтириш мақсадида ҳар бир вазн тоифасидан тўрт нафар спортчи танлаб олинади. Осиё ўйинларига қадар улар қатъий тартиб асосида мунтазам ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этади. Якунда эса улар орасидан энг кучлиси август ойида Индонезияда ўтказиладиган Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Учрашувда Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон чемпиони Ришод Собировдан ҳам бу масаладатаклифлар сўралди. Ўзбек дзюдоси афсонаси юртимизда дзюдони ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирди. 

Ўз навбатида, бундан буён терма жамоа спортчилари учун қатъий тартиб жорий этилиши таъкидлаб ўтилди. Уларнинг кун тартиби белгилаб берилади. Ўз вақтида машғулотини ўтказиб, дам олиш вақтигача қатъий назорат қилиниши айтилди. Аёллар терма жамоаси учун эса алоҳида дастур ишлаб чиқилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг