UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

06 дек 20:10
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Ўзбекистон чемпионатида қайси вилоят умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди?

Теглар :  Дзюдо
Уч кун давомида пойтахтимиздаги "Универсал" спорт саройида ўтказилган ва ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлган дзюдо ва пара-дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида жами 500 нафардан зиёд дзюдочилар чемпионат медаллари учун татамига чиқишди. 

Уч кунлик беллашувлар якунига кўра умумжамоа ҳисобида (ҳам эркаклар, ҳам аёллар) Хоразм вилояти терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Воҳалик дзюдочиларнинг ушбу натижасига аёллар жамоасининг муваффақиятли иштироки замин яратди. Хоразмлик дзюдочилар 4 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритишди. 

Иккинчи ўринни 3 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан Сурхондарё вилояти жамоаси банд этди. Кучли учликка 3 та олтин ва 3 та бронза медали билан Тошкент вилояти дзюдочилари якун ясашди. 

Тошкент шаҳри жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза, Қорақалпоғистон дзюдочилари 2 та олтин, 3 та бронза медалига сазовор бўлишди. Қашқадарё, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона ва Жиззах вилояти терма жамоалари ҳам кумуш ҳамда бронза медалларига эга чиқишди.      

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
06 дек 20:15:24
Judo 1
Xorazm ayollar jamoasini tabriklayman! Erkaklar jamoasi tarkibini kuchaytirish zarur.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг