UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

24 авг 12:39
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

Теглар :  ДзюдоСаёҳат
Бугун мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонасида Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Маросимда элчихона расмий вакиллари, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳамда Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ходимлари ҳозир бўлишди. Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов юртимизда олимпия оиласига мансуб дзюдо спорт турига қаратилаётган ҳукумат даражасидаги эътибор, бунинг натижасида дзюдо билан ошно тутинаётган ёшлар сонининг ортиб бораётгани, мамлакатимизда IJF (Халқаро дзюдо федерацияси) шафеълигида ўтказилаётган нуфузли мусобақалар ҳақида атрофлича маълумот берди. 

Тадбирда муҳокама қилинган энг асосий масала бу шубҳасиз, ўзбекистонлик спортчилар, хусусан дзюдо бўйича терма жамоамизнинг Токио-2020 Олимпиадаси йўлида олиб бораётган тайёргарлиги бўлди. Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Азизжон Камилов бу ҳақда ҳам йиғилганларга сўзлаб берди. 

Шунингдек, маросимда Ўзбекистон терма жамоасининг Токио шаҳрида старт олиш арафасида турган жаҳон чемпионатига олиб борган ҳозирлиги бўйича ҳам сўз борди. Дўстона руҳда ўтган учрашув сўнггида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Япониядаги Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Келишувга Азизжон Камилов ва ассоциация раиси Жўрабек Ҳасанов имзо чекишди. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси ушбу учрашувни ташкил этишда яқиндан ёрдам берган мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ходимлари, хусусан элчининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Хуршид Ҳайдаров ҳамда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдиради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг