UZ

Сўнгги янгиликлар

22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0 18:24"Насаф"нинг Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақаси 1-туридаги рақиби ҳақида 0 17:45Акбар Абдуллаев ва яна 3 нафар спортчи DWCS турниридан кейин UFC билан шартнома имзолади 0 17:12Сув полочи қизларимизнинг Осиё ўйинларида қатнашадиган таркиби эълон қилинди 0 16:30Царукян тасдиқлади: UFC юлдузи Руффига қарши жангда унинг бурчагида бўлади 0 15:46Ямаль ўзини Месси, Роналду ва Марадона билан солиштирди 0 15:02Аичи-Нагоя-2026: спорт гимнастикаси бўйича эркаклар жамоамиз таркиби эълон қилинди 0 14:26Дана Уайт UFC 331 турнири учун янги бонусни эълон қилди 0 14:07"Агар унга ютқазсам, ҳаммаси нарсамни йўқотаман" - Арман Царукян 0 13:41Расман! Лазизхон Ўзбековга Холмурод Нурматовдан реванш олиш имкони берилди (ПОСТЕР) 0 13:15"Насаф" бугун ОЧЛ 2 мусобақасида ўз юришини бошлайди 0 12:442,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади 0 12:13Майкл Пейж: "Доғистонликлар зерикарли жанг кўрсатишади, лекин UFC`да қолишмоқда" 0

28 авг 18:01
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо қайтмоқда, халқаро рестарт мусобақаси маълум

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) узоқ давом этган карантиндан кейинги халқаро мусобақалар рестартини эълон қилди.

Унга кўра, 23-25 октябрь кунларига белгиланган Будапешт "Катта Дубулға" турнири билан IJF тақвимидан ўрин олган мусобақалар бошланади. Кейинги мусобақа - Токио "Катта Дубулға" турнири бўлиб, 11-13 декабрь кунларига мўлжалланган. Ҳозирча расман тасдиқланган ва эълон қилинган учинчи турнир бу Қатар "Мастерс" мусобақаси бўлиб, 2021 йилнинг 8-10 январь кунлари Доҳа шаҳрида ўтказилади. Ҳар уччала мусобақа ҳам Токио Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятли ҳисобланади. 

IJF президенти Мариус Визер бу ҳақида ўз фикрини билдирди:

"Босқичма-босқич биз фаолиятимизни тиклаб борамиз. Бугунги дунёдаги пандемик вазият ҳар бир минтақа ва давлатда турлича. Шуни инобатга олган ҳолда мусобақаларни нисбатан хавфсизроқ мамлакатларда ўтказишни лозим топдик. Биринчилардан бўлиб Венгрия мусобақани ўтказишга тайёрлигини билдирди. Октябрь ойининг сўнгги ўн кунлигида биз Будапештда "Катта Дубулға" турнирини ўтказамиз. Спортчилар, мураббийлар ва ҳакамларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилади. Ҳукумат бунга кафолат ҳам берди. Биз томонимиздан бунга жавобгар махсус ишчи гуруҳ ҳам тузилади. Ҳа, жуда қийин даврни бошдан ўтказяпмиз. Лекин унутманг, биз биргаликда кучмиз!".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг