UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

24 дек 08:04
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо ривожи вилоятлар кесимида муҳокама қилинди

Теглар :  ДзюдоМОҚ
Шу кунларда пойтахтимиз дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Табиийки, мусобақа сабаб федерациянинг барча вилоятлардаги бўлимлари мутасаддилари, мураббийлари Тошкентда жам бўлишган. 

Фурсатдан фойдаланиб, МОҚ мажлислар залида бугун дзюдо спортининг мамлакатимиздаги ривожи, хусусан 2020 йил сарҳисоби бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, бош котиб Ойбек Касимов, раис ўринбосарлари Азизжон Камилов (Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси), Шерзод Ташматов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари, барча вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган мутасаддилар иштирок этишди. Йиғилишни МОҚ раиси очиб берди.

“Дзюдо ёшларимизнинг энг севимли спорт турларидан бири. Уни янада оммалаштириш бўйича катта ҳажмда иш олиб бормоқдамиз. Халқаро дзюдо федерацияси президенти билан катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини Тошкентда ўтказиш бўйича келишувга эришдик. Насиб қилса, келаси йил Катта дубулға турнирини ҳам илк бора мамлакатимизда ўтказамиз. Буларнинг барчаси Сиз – дзюдо оиласи учун”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.  

Очиқ мулоқот тарзида кечган йиғилишда вилоятларда дзюдо ривожи йўлида йўл қўйилаётган камчиликлар, мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати натижалари таҳлил қилинганида, қайси вилоятларда селекция ишлари яхши йўлга қўйилмагани, бунинг оқибатида натижалар кескин пасайиб кетгани алоҳида таъкидланди. 

Янги йилнинг илк ойидаёқ дзюдо спорт тури оқсаётган Сирдарё, Жиззах, Навоий каби вилоятларга чиқилиб, у ердаги муаммолар ўрганилиши ҳамда бартараф этилиши айтилди. Шунингдек, учрашувда бир-бирига яқин вилоятлар ўртасида ўзаро ўқув-машғулот йиғинлари ва мусобақалар ўтказиш каби таклифлар муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг