UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39Хамзат Чимаевни 2025 йилда кутаётган энг муҳим жанг! 0 12:18Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади 0 11:55"Ҳалигача Тайсон иккинчи жангда Усикни ютди деб ўйлаяпман" - промоутер 0 11:34Крис Кертис ўз лагерида Роман Копиловнинг "шпион"ларини аниқлади 0 11:13Абубакар Нурмагомедов янги лига билан шартнома имзолади 0 10:52"Бунёдкор" терма жамоамизнинг икки футболчиси билан музокара олиб боряпти 0 10:31Халқаро Баҳодирлар ўйинлари федерацияси президенти Тошкентга келди 0 10:10Тайсон Фьюри Пол билан жангдан кейин депрессия ҳолатига тушгани ҳақида гапирди 0 09:49Эдди Хирн Иноуэ ҳақида: "У камарни вакант қолдиради" 0 09:28АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Лестер"ни иродали тарзда мағлуб этди + ВИДЕО 0 09:07Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида йил сарҳисоб қилинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:46Жаҳон чемпионатида қатнашаётган ягона аёл шахматчимиз ҳозирча 11-ўринда! 0 08:25"Ҳумо" жароҳатдаги хоккейчилари ҳақида маълумот берди 0 08:04Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган ўйинда МЮ "бўрилар"га ютқазди + ВИДЕО 0 07:43Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 та тур ўтказилди, икки гроссмейстеримиз Топ-15`таликда, Магнус Карлсен 83-поғонада! 0

06 мар 19:00
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Тошкентдаги "Катта Дубулға". Иккинчи кунда иккита медаль!

Теглар :  Дзюдо
Тошкентдаги "Ҳумо Арена"да дзюдо бўйича нуфузли "Катта Дубулға" турнири давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунида жанг ўтказадиган ўзбекистонлик дзюдочилар қайд этаётган барча натижалар билан ушбу саҳифада танишиб боришингиз мумкин бўлди. 



Шу тариқа, бугунги кун давомида икки ҳамюртимиз медалга сазовор бўлди:

Гулноза Матниязова - бронза (-70 кг)

Шарофиддин Болтабоев - кумуш (-81 кг)

- - - -


Афсуски, Шарофиддин Golden Score'да имкониятни бой бериб қўйди. Кумуш медаль...


Навбат Шарофиддин Болтабоевга. У бироздан сўнг италиялик полвон билан курашади. Олтин медаль учун!


Ғалабааа! Гулноза Матниязова рақибасини мағлубиятга учратиб, бронза медалига эга чиқди!


Бироздан сўнг Гулноза Матниязова бронза медали учун даянга чиқади.


Афсуски Обидхон медаль учун жангда озарбайжонлик  Рустам Оружовга имкониятни бой бериб қўйди...

Обидхон Номонов озарбайжонлик рақибга қарши жанг қилмоқда.


Финал жанглари бошланди!


Уч нафар спортчимиз бугун медаллар учун жанг қилади:


Бронза учун:

-73 кг: Обидхон Номонов - Рустам Оружов (Озарбайжон)

-70 кг: Гулноза Матниязова - Анка Поганчник (Словакия)


Олтин медаль учун:

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев - Кристиан Парлати (Италия)


Жанглар соат 17:00дан сўнг бошланади. 


- - - - - - - 


-81 кг. Шарофиддин Болтабоев ярим финалда бельгиялик Матиас Кессни мағлубиятга учратдива финалга йўл олди!


-81 кг. Ғиёсжон Бобоев бронза медали учун ўтиш жангида бельгиялик спортчига ютқазди. 


-73 кг. Муроджон Йўлдошев бронза медали учун ўтиш жангида озарбайжонлик рақибига ютқазди ва мусобақани тарк этди.


-73 кг. Обидхон Номонов ярим финалда мўғулистонлик Ценд-Очирга қарши жанг қилди ва ютқазди. У ҳам бронза медали учун даянга чиқади.


-70 кг. Гулноза Матниязова ярим финалда япониялик Чизуру Араига қарши даянга чиқди ва имкониятни бой берди. Энди у кечки дастурда бронза медали учун жанг қилади.


-81 кг. Ғиёсжон Бобоев чорак финалда япониялик Таканори Нагасега қарши жанг қилди ва имкониятни бой бериб қўйди. Энди у бронза медали учун ўтиш жангида татамига чиқади. 


-81 кг. Шарофиддин Болтабоев чорак финалда болгариялик Ивайло Ивановга қарши жанг қилди ва иппон эвазига ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди!


-73 кг. Муроджон Йўлдошев чорак финалда қозоғистонлик Жансай Смагулов билан курашди ва имкониятни бой бериб қўйди.


-70 кг. Гулноза Матниязова чорак финалда Венесуэла вакиласи Елвисмар Родригес билан курашди ва рақибасини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди!


-81 кг вазнли Ғиёсжон Бобоев учинчи даврада германиялик дзюдочига қарши жанг қилди рақибини иппон эвазига мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди!


-73 кг. Обидхон Номонов чорак финалда франциялик Гуллим Шеинга қарши жанг қилди ва ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди!


-81 кг. Шарофиддин Болтабоев учинчи босқичда қирғизистонлик рақибига қарши курашди ва иппон эвазига ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди!


-81 кг. Суҳроб Турсунов учинчи жангини Мўғулистон вакилига қарши ўтказди ва имкониятни бой бериб қўйди.


-63 кг. Фарангиз Хожиева британиялик рақибаси билан тўқнаш келди ва ютқазди.


-73 кг вазнли Ғолиб Сулаймонов учинчи босқичда мўғулистонлик рақибига қарши жанг қилди ва имкониятни бой бериб қўйди.


-81 кг. Ғиёсжон Бобоев иккинчи даврада беларуслик рақиби билан курашди ва ғалаба қозонди!


-73 кг. Муроджон Йўлдошев молдовалик дзюдочига қарши жанг қилди ғалаба қозонди!


-73 кг. Обижхон Номонов швециялик рақиби билан курашди ва иппон эвазига ғалаба қозониб, учинчи босқичга йўл олди.


-81 кг вазнли Арслонбек Тожиев венгриялик Аттила Унгварига имкониятни бой бериб қўйди.


-70 кг. Фарангиз Холмуродова Бразилия вакиласи Еллен Сантанага қарши жанг қилиб, имкониятни бой бериб қўйди.


-70 кг вазнли Гулноза Матниязова ирландиялик рақибасига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди!


-63 кг. Фарангиз Хожиева германиялик рақибасини иппон эвазига мағлуб этди ва учинчи босқичга чиқди.


-81 кг. Шарофиддин Болтабоев мусобақани иккинчи босқичдан бошлади. У илк жангида Жанубий Корея вакили билан беллашди ва сониялар ичида иппон эвазига рақибидан устун келди.


-81 кг. Суҳроб Турсуновда ҳам ғалаба. Америкалик спортчидан устун келган Суҳроб энди учинчи босқичда жанг қилади. 


-73 кг. Ғолибжон Сулаймонов украиналик дзюдочини мағлуб этди ва учинчи даврага йўл олди.


-73 кг. Муроджон Йўлдошев украиналик рақибини иппон эвазига мағлуб этди ва учинчи босқичга йўл олди


-73 кг. Жалолиддин Бойназаров арманистонлик рақибига ютқазиб қўйди.


-73 кг. Обидхон Номонов иккинчи босқичда қозоқ дзюдочисига қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди.


-70 кг. Фарангиз Холмуродова мўғулистонлик рақибасини иппон эвазига мағлуб этди ва иккинчи босқичга чиқди. 


-81 кг вазнли Ғиёсжон Бобоев биринчи даврада франциялик дзюдочи билан беллашди ва Golden Score'да ғалаба қозонди. Ҳаа, бу олдинги Бобоев эмас...


-70 кг. Гулноза Матниязова ЖАР вакиласи Анастасия Неновага қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди. 


-81 кг вазнли Арслонбек Тожиев Афғонистон вакилини мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга йўл олди.


-70 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳиста Назарова илк жангида грузиялик Мариям Тчантуриага қарши жанг қилди ва имкониятни бой бериб қўйди. 


-73 кг вазнли Ғолибжон Сулаймонов болгариялик рақибини мусобақадан чиқариб юборди ва иккинчи даврага йўл олди.


-81 кг. Суҳроб Турсунов ҳам венгриялик рақибини мағлубиятга учратиб, иккинчи босқичга чиқди. Энди у иккинчи жангида америкалик спортчига тўқнаш келади. 


-73 кг. Ёш Обидхон Номонов бразилиялик рақибини мусобақадан чиқариб юборди. Навбатдаги рақиб - Қозоғистондан. 


-73 кг вазнли бошқа бир дзюдочимиз Муроджон Йўлдошев эса италиялик рақибидан устун келди. Олдинда украиналик спортчи Муроджонни кутмоқда.


-73 кг. Жалолиддин Бойназаров венгриялик рақибини иппон эвазига мағлуб этди. Энди уни олдинда арманистонлик спортчи кутиб турибди. 


Ассалому алайкум ҳурматли спорт ишқибозлари. Тошкентдаги "Катта Дубулға" турниридан онлайн матнли трансляциямизни бошлаймиз. 


- - - - - - - - - - 


Нуфузли мусобақанинг иккинчи кунида қуйидаги спортчиларимиз медаллар учун кураш олиб боришади: 

Эркаклар:

-73 кг вазн тоифаси

Жалолиддин Бойназаров 

Ғолиб Сулаймонов  

Муроджон Йўлдошев 

Обидҳон Номонов 



-81 кг вазн тоифаси

Шарофуддин Болтабоев

Суҳроб Турсунов

Арслон Тожиев

Ғиёсжон Бобоев


Аёллар:

-63 кг вазн тоифаси

Фарангиз Ҳожиева


-70 кг вазн тоифаси

Гулноза Матниязова

Шоҳиста Назарова

Фарангиз Ҳолмуродова


Жанглар соат 09:30дан сўнг бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг